ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон келишув тузмаса, мамлакатнинг энергетика ва транспорт инфратузилмасига зарбалар берилиши билан таҳдид қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Унинг сўзларига кўра, АҚШ зарбалари яқин кунларда давом этади. Агар Теҳрон музокаралар столига қайтмаса, келаси ҳафта электр станциялари ва кўприклар нишонга олинади.Трамп энергетика объектларига зарбаларни ҳарбий амалиётнинг сўнгги босқичига қолдирганини айтди. У АҚШ Эрондаги барча электр станциялари ва кўприкларни ишдан чиқариши мумкинлигини таъкидлади.Шу билан бирга, АҚШ раҳбари Эронни Вашингтон билан келишув тузишга чақирди.Унинг маълум қилишича, АҚШ вакиллари интервьюдан тахминан бир соат олдин Эрон томони билан боғланиб, Теҳронни келишувга чақирган. Трамп зарбалар ўзи уларни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилгунига қадар давом этишини ҳам билдирди.АҚШ президенти ҳарбийлар зарбалар пайтида тинч аҳолига зарар етказмасликка ҳаракат қилаётганини таъкидлади.Трампнинг баёноти АҚШ Эрон портларига нисбатан денгиз блокадасини қайта жорий этган ва Эрон ҳудудига янги зарбалар бошланган бир пайтда янгради. Теҳрон эса ҳарбий босим ва иқтисодий блокада уни музокараларга қайтишга мажбур қилмаслигини билдирди.
Трамп Эрон билан келишувга эришиш ҳали ҳам мумкинлигини айтди. Бироқ Теҳрон музокараларга қайтмаса, келаси ҳафта энергетика объектлари ва кўприкларига зарба берилиши мумкинлигини билдирди
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон келишув тузмаса, мамлакатнинг энергетика ва транспорт инфратузилмасига зарбалар берилиши билан таҳдид қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ зарбалари яқин кунларда давом этади. Агар Теҳрон музокаралар столига қайтмаса, келаси ҳафта электр станциялари ва кўприклар нишонга олинади.
Трамп энергетика объектларига зарбаларни ҳарбий амалиётнинг сўнгги босқичига қолдирганини айтди. У АҚШ Эрондаги барча электр станциялари ва кўприкларни ишдан чиқариши мумкинлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, АҚШ раҳбари Эронни Вашингтон билан келишув тузишга чақирди.
"Сизлар келишув тузганингиз маъқул. Акс ҳолда, сизлардан ҳеч нарса қолмайди. Сизда ҳеч ким қолмайди", — деди Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.
Унинг маълум қилишича, АҚШ вакиллари интервьюдан тахминан бир соат олдин Эрон томони билан боғланиб, Теҳронни келишувга чақирган. Трамп зарбалар ўзи уларни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилгунига қадар давом этишини ҳам билдирди.
АҚШ президенти ҳарбийлар зарбалар пайтида тинч аҳолига зарар етказмасликка ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
Трампнинг баёноти АҚШ Эрон портларига нисбатан денгиз блокадасини қайта жорий этган ва Эрон ҳудудига янги зарбалар бошланган бир пайтда янгради. Теҳрон эса ҳарбий босим ва иқтисодий блокада уни музокараларга қайтишга мажбур қилмаслигини билдирди.
АҚШ ва Эрон 18 июнь куни ҳарбий можарони якунлашга қаратилган меморандумни имзолаган эди. Ҳужжат АҚШ томонидан денгиз блокадасини бекор қилиш, Эрон томонидан эса Ҳўрмуз бўғозида кема қатновини тиклашни назарда тутган.
Бироқ 14 июлдан 15 июлга ўтар кечаси АҚШ кучлари Ҳўрмуз бўғози ва Эрон соҳиллари яқинидаги ўнлаб ҳарбий нишонларга навбатдаги зарбаларни берди. Эрон эса Иорданиядаги АҚШ ҳарбий базасига баллистик ракеталар билан ҳужум қилганини маълум қилди.