https://sputniknews.uz/20260712/usa-iran-zarba-58993009.html
США Эронда 300 дан ортиқ нишонга зарба берди, Теҳрон беш давлатда жавоб қайтарди
США Эронда 300 дан ортиқ нишонга зарба берди, Теҳрон беш давлатда жавоб қайтарди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Эронда учта ҳужум тўлқини давомида 300 дан ортиқ ҳарбий нишонга зарба берилганини билдирди. Эрон эса Кувайт, Қатар, Уммон, Баҳрайн ва Иорданиядаги АҚШ объектларига жавоб ҳужумларини амалга оширди.
2026-07-12T12:30+0500
2026-07-12T12:30+0500
2026-07-12T12:30+0500
ақш – эрон можароси
дунё янгиликлари
ҳужум
кувайт
қатар
баҳрайн
иордания
patriot
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0c/58992844_0:0:768:432_1920x0_80_0_0_82a71545090025b027fe93307658f89f.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. АҚШ ҳарбийлари 12 июлга ўтар кечаси Эрон ҳудудига навбатдаги кенг кўламли зарбаларни амалга оширди. АҚШ Марказий қўмондонлиги — CENTCOM маълумотига кўра, сўнгги ҳужумда қарийб 140 та ҳарбий нишон зарарланган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Улар орасида ракета ва дрон объектлари, ҳарбий-денгиз инфратузилмаси, ўқ-дори омборлари, алоқа тармоқлари ва соҳилни кузатиш пунктлари бор. АҚШ томони уч кеча давомидаги учта ҳужум тўлқинида Эронда жами 300 дан ортиқ нишонга зарба берилганини таъкидлади.Вашингтон операцияни Эроннинг Ормуз бўғозида яна бир тижорат кемасига ҳужум қилгани билан изоҳлади. Теҳрон эса АҚШ минтақадаги аралашувини тўхтатмагунча бўғоз ёпиқ қолишини эълон қилди.Эрон томонига кўра, Кувайтда Patriot ҳаво мудофаа тизими, ўқ-дори омбори ва радиолокация объекти, Қатарда эса Ал-Удейд авиабазаси нишонга олинган. Уммоннинг Дуқм портида ҳарбий-денгиз кучларини моддий-техник таъминлаш ва кемаларга ёқилғи қуйиш объектларига зарба берилгани айтилмоқда.Баҳрайнда алоқа узеллари ва радиолокация воситалари, Иорданиядаги шаҳзода Ҳасан авиабазасида эса қўмондонлик маркази ҳамда MQ-9 дронлари сақланадиган ангарлар нишонга олингани маълум қилинди.Ҳозирча Эрон томони маълум қилган зарар кўлами АҚШ ва ҳужумлар амалга оширилган давлатлар томонидан тўлиқ тасдиқланмаган.
https://sputniknews.uz/20260709/usa-iran-zarba-58920703.html
кувайт
қатар
баҳрайн
иордания
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0c/58992844_97:0:673:432_1920x0_80_0_0_85f386c464ec70d3637e9cd5837038e7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш – эрон можароси, дунё янгиликлари, ҳужум, кувайт, қатар, баҳрайн, иордания, patriot
ақш – эрон можароси, дунё янгиликлари, ҳужум, кувайт, қатар, баҳрайн, иордания, patriot
США Эронда 300 дан ортиқ нишонга зарба берди, Теҳрон беш давлатда жавоб қайтарди
АҚШ учта ҳужум тўлқини давомида Эронда 300 дан ортиқ нишонга зарба берилганини маълум қилди. Теҳрон эса беш давлатдаги Америка ҳарбий объектларини нишонга олганини билдирди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. АҚШ ҳарбийлари 12 июлга ўтар кечаси Эрон ҳудудига навбатдаги кенг кўламли зарбаларни амалга оширди. АҚШ Марказий қўмондонлиги — CENTCOM маълумотига кўра, сўнгги ҳужумда қарийб 140 та ҳарбий нишон зарарланган. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
Улар орасида ракета ва дрон объектлари, ҳарбий-денгиз инфратузилмаси, ўқ-дори омборлари, алоқа тармоқлари ва соҳилни кузатиш пунктлари бор. АҚШ томони уч кеча давомидаги учта ҳужум тўлқинида Эронда жами 300 дан ортиқ нишонга зарба берилганини таъкидлади.
Вашингтон операцияни Эроннинг Ормуз бўғозида яна бир тижорат кемасига ҳужум қилгани билан изоҳлади. Теҳрон эса АҚШ минтақадаги аралашувини тўхтатмагунча бўғоз ёпиқ қолишини эълон қилди.
Эрон ҳам АҚШ зарбаларига жавобан Кувайт, Қатар, Уммон, Баҳрайн ва Иорданиядаги Америка ҳарбий объектларига ракета ва дронлар билан ҳужум қилганини билдирди.
Эрон томонига кўра, Кувайтда Patriot ҳаво мудофаа тизими, ўқ-дори омбори ва радиолокация объекти, Қатарда эса Ал-Удейд авиабазаси нишонга олинган. Уммоннинг Дуқм портида ҳарбий-денгиз кучларини моддий-техник таъминлаш ва кемаларга ёқилғи қуйиш объектларига зарба берилгани айтилмоқда.
Баҳрайнда алоқа узеллари ва радиолокация воситалари, Иорданиядаги шаҳзода Ҳасан авиабазасида эса қўмондонлик маркази ҳамда MQ-9 дронлари сақланадиган ангарлар нишонга олингани маълум қилинди.
Ҳозирча Эрон томони маълум қилган зарар кўлами АҚШ ва ҳужумлар амалга оширилган давлатлар томонидан тўлиқ тасдиқланмаган.