https://sputniknews.uz/20260715/qoraqalpoq-alifbo-ozgarishlar-kiritilmaydi-59039114.html
Қорақалпоқ алифбосига янги ўзгаришлар киритилмайди — Вазирлар Кенгаши
Қорақалпоқ алифбосига янги ўзгаришлар киритилмайди — Вазирлар Кенгаши
Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши амалдаги лотин ёзувига асосланган қорақалпоқ алифбосига янги ўзгаришлар киритилмаслигини билдирди. Фуқаролардан тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслик сўралди.
2026-07-15T10:52+0500
2026-07-15T10:52+0500
2026-07-15T11:29+0500
тил ва адабиёт
ўзгаришлар
қорақалпоғистон
жўқорғи кенеш
лотин алифбоси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0f/59040398_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_96f8eaca2d662e1ea380b219bcca5ee9.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Лотин ёзувига асосланган амалдаги қорақалпоқ алифбосига янги ўзгаришлар киритилиши режалаштирилмаган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши маълум қилди.Расмий хабарда фуқаролардан норасмий манбалар ва тасдиқланмаган маълумотларга ишонмаслик сўралган.Қорақалпоқ тилининг лотин ёзувига асосланган дастлабки имло луғати Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг 1995 йил 30 декабрдаги қарорига мувофиқ 1997 йилда "Билим" нашриётида 2 минг нусхада чоп этилган. Унинг алифбо тартибига 32 та ҳарф киритилган эди.Кейинчалик алифбо ва имлони такомиллаштириш, шунингдек, ўзлашма сўзларни тўғри ёзиш учун зарур ҳарфларни киритиш эҳтиёжи пайдо бўлган.Шу муносабат билан Жўқорғи Кенгеснинг 2016 йил 10 июндаги қарори асосида алифбога айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Хусусан, туб сўзлар бошида e, o, ó ҳарфларидан олдин y ва w ҳарфларини қўшиб, ye, wo, wó шаклида ёзиш талаби бекор қилинган.Шунингдек, айрим ҳарфлардаги апострофлар олиб ташланиб, улар ҳарф устига қўйиладиган акут белгисига алмаштирилган. Вазирлар Кенгаши маълумотига кўра, 2016 йилда қабул қилинган ушбу ўзгаришлардан кейин қорақалпоқ алифбосига бошқа ўзгартишлар киритилмаган.
https://sputniknews.uz/20260518/alisher-navoiy-ozbek-til-olimpiada-57665276.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0f/59040398_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_ea0f1c5fd5531756a3b0705fb09155a7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тил ва адабиёт, ўзгаришлар, қорақалпоғистон, жўқорғи кенеш, лотин алифбоси
тил ва адабиёт, ўзгаришлар, қорақалпоғистон, жўқорғи кенеш, лотин алифбоси
Қорақалпоқ алифбосига янги ўзгаришлар киритилмайди — Вазирлар Кенгаши
10:52 15.07.2026 (янгиланди: 11:29 15.07.2026) Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши лотин ёзувига асосланган қорақалпоқ алифбоси ўзгариши ҳақидаги тасдиқланмаган хабарларга муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Лотин ёзувига асосланган амалдаги қорақалпоқ алифбосига янги ўзгаришлар киритилиши режалаштирилмаган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
маълум қилди.
Расмий хабарда фуқаролардан норасмий манбалар ва тасдиқланмаган маълумотларга ишонмаслик сўралган.
Иш қоғозлари, расмий ҳужжатлар ва бошқа ёзма материаллар ҳозирда амалда бўлган лотин ёзувига асосланган қорақалпоқ алифбосида тайёрланиши давом эттирилади.
Қорақалпоқ тилининг лотин ёзувига асосланган дастлабки имло луғати Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг 1995 йил 30 декабрдаги қарорига мувофиқ 1997 йилда "Билим" нашриётида 2 минг нусхада чоп этилган. Унинг алифбо тартибига 32 та ҳарф киритилган эди.
Кейинчалик алифбо ва имлони такомиллаштириш, шунингдек, ўзлашма сўзларни тўғри ёзиш учун зарур ҳарфларни киритиш эҳтиёжи пайдо бўлган.
Шу муносабат билан Жўқорғи Кенгеснинг 2016 йил 10 июндаги қарори асосида алифбога айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Хусусан, туб сўзлар бошида e, o, ó ҳарфларидан олдин y ва w ҳарфларини қўшиб, ye, wo, wó шаклида ёзиш талаби бекор қилинган.
Шунингдек, айрим ҳарфлардаги апострофлар олиб ташланиб, улар ҳарф устига қўйиладиган акут белгисига алмаштирилган.
Натижада á, ó, ú, ǵ, ń ва í шакллари жорий этилган. I’, i’ унли ҳарфларидаги апостроф ва нуқта белгилари ҳам олиб ташланиб, уларни I, ı шаклида ёзиш белгиланган.
Вазирлар Кенгаши маълумотига кўра, 2016 йилда қабул қилинган ушбу ўзгаришлардан кейин қорақалпоқ алифбосига бошқа ўзгартишлар киритилмаган.