https://sputniknews.uz/20260715/berdimuhamedov-saidov-qabul-59037215.html
Сердар Бердимуҳамедов Бахтиёр Саидовни қабул қилди —ташриф доирасида икки ҳужжат имзоланди
Сердар Бердимуҳамедов Бахтиёр Саидовни қабул қилди —ташриф доирасида икки ҳужжат имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Ташриф доирасида ахборот хавфсизлиги бўйича битим ҳамда икки далат ташқи ишлар вазирликларининг 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди 15.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-15T10:02+0500
2026-07-15T10:02+0500
2026-07-15T10:05+0500
ташриф
ўзбекистон тив
ташқи сиёсат
иқтисод
савдо
киберхавфсизлик
ҳамкорлик
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/02/58776100_0:80:1536:944_1920x0_80_0_0_822dc493377dcf58440cef3b06fb379a.png
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ашхободда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда Ўзбекистон–Туркманистон стратегик шериклигини янада чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Ташриф доирасида Бахтиёр Саидов Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан тор доирада музокаралар ўтказди. Шундан сўнг икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.Маслаҳатлашувларда савдо ҳажмини кўпайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт йўлаклари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.Музокаралар якунида икки ҳужжат:— халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;— Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.
https://sputniknews.uz/20260320/mirziyoev-telefon-suhbat-56411510.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/02/58776100_121:0:1486:1024_1920x0_80_0_0_bc3ba37580a1aa2b9dda834d3ef80c64.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ташриф, ўзбекистон тив, ташқи сиёсат, иқтисод, савдо, киберхавфсизлик, ҳамкорлик, марказий осиё
ташриф, ўзбекистон тив, ташқи сиёсат, иқтисод, савдо, киберхавфсизлик, ҳамкорлик, марказий осиё
Сердар Бердимуҳамедов Бахтиёр Саидовни қабул қилди —ташриф доирасида икки ҳужжат имзоланди
10:02 15.07.2026 (янгиланди: 10:05 15.07.2026) Ташриф доирасида ахборот хавфсизлиги бўйича битим ҳамда икки далат ташқи ишлар вазирликларининг 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ашхободда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон–Туркманистон стратегик шериклигини янада чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди.
Ташриф доирасида Бахтиёр Саидов Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан тор доирада музокаралар ўтказди. Шундан сўнг икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
Маслаҳатлашувларда савдо ҳажмини кўпайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт йўлаклари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида икки ҳужжат:
— халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;
— Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2027–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.