Мирзиёев Туркманистон ва Покистон етакчилари билан телефон орқали суҳбатлашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2026
Oбуна бўлиш
Етакчилар Яқин Шарқ минтақасидаги кескинликдан жиддий ташвиш билдириб, ҳар қандай зиддият ва муаммони фақат тинч ва дипломатик воситалар орқали ҳал этиш зарурлигига урғу беришди.
ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон ва Покистон етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларни Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами билан қутлади.
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан суҳбатда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Яқинда ишга туширилган “Шовот-Тошҳовуз” савдо зонасининг самарали фаолияти ҳам ўзаро савдонинг ошишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Юк ташишлар ҳажми, шу жумладан, Туркманбоши порти орқали изчил ортиб бормоқда. Энергетика, саноат, сув хўжалиги ва транспортда кооперация кенгайиб бормоқда, Парламентлараро, ҳудудлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Етакчилар жорий йилда кўзда тутилган кўп ва икки томонлама тадбирлар режаси ҳам муҳокама қилишди.
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан суҳбатда Ўзбекистон президентининг жорий йил февраль ойида Покистонга амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янги сифат босқичига кўтаргани алоҳида таъкидланди.
Олий даражадаги ташрифдан кейин вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар даражасидаги мулоқотлар янада фаоллашгани, ўзаро алмашинувлар аниқ натижалар билан бойиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Суҳбат давомида томонлар сўнгги вақтларда Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ минтақасидаги кескинликдан жиддий ташвиш билдириб, ҳар қандай зиддият ва муаммони фақат тинч ва дипломатик воситалар орқали ҳал этиш зарурлигига урғу беришди.
Шавкат Мирзиёев вручил государственные награды на торжественной церемонии по случаю Международного женского дня. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
Янгиликлар лентаси
0