Энди айрим вояга етмаганлар тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишЕГЭ по информатике в Казани
ЕГЭ по информатике в Казани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2026
Oбуна бўлиш
Бунинг учун улар психологик жиҳатдан етук бўлиши, камида уч ой ишлаши ёки тадбиркорлик билан шуғулланиши ҳамда ўқиш кўрсаткичлари ижобий бўлиши керак.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистонда вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш — эмансипация бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди. Ҳукумат қарори билан тегишли маъмурий регламент тасдиқланди.
Унга кўра, аризани Давлат хизматлари маркази, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ёки ижтимоий ходим орқали, шунингдек, my.gov.uz порталида топшириш мумкин.
Вояга етмаган шахс бир нечта шарт асосида тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин. Жумладан, у психологик жиҳатдан етук бўлиши ва ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини англаши лозим.
Шунингдек, ариза берувчи камида уч ой давомида узлуксиз меҳнат ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган бўлиши керак. Унинг ўқув фанларини ўзлаштириши ва дарсларга давомати бўйича ҳам ижобий маълумот талаб этилади.
Ижобий қарор қабул қилинса, шахс ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда Эмансипация қилинган шахслар реестрига киритилади.
Эмансипация вояга етмаган шахсга айрим фуқаролик ҳуқуқларини ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг розилигисиз мустақил амалга ошириш имконини беради.
Девушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2025
Банк картасида янги тартиб: ЯТТ, ўзини банд қилган, вояга етмаганлар имкониятлари кенгайди
Янгиликлар лентаси
0