Ўзбекистон Сибирдаги йирик гастрономик фестивалда илк бор қатнашди

© Информационное агентство ДунёУзбекистан принял участие в международном гастротуристическом фестивале "В Сибири — есть!"
Узбекистан принял участие в международном гастротуристическом фестивале В Сибири — есть! - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2026
Oбуна бўлиш
Новосибирскдаги фестивалда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, миллий таомлари, ҳунармандчилик анъаналари ва маданий мероси намойиш этилди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон Новосибирск шаҳрида ўтказилган “В Сибири — есть!” халқаро гастрономик ва туристик фестивалида илк бор иштирок этди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Миллий услубда безатилган фестивалдаги Ўзбекистон павильонида мамлакат тарихи ва маданий мероси, ўзбек таомлари, ҳунармандчилик анъаналари, шунингдек, оммабоп ва замонавий сайёҳлик йўналишлари намойиш этилди.
Фестиваль меҳмонларига Ўзбекистон бўйлаб саёҳат йўналишлари ҳақида маълумот берилди ва туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи материаллар тарқатилди.
“В Сибири — есть!” ҳар йили Новосибирскда ўтказилади. Сибирь минтақасидаги йирик гастрономик ва туристик тадбирлардан бири бўлган фестиваль туризм вакиллари, миллий маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳамда минглаб меҳмонларни бир майдонга жамлайди.
Ўзбекистоннинг фестивалдаги иштироки Сибирь аҳолиси орасида мамлакат сайёҳлик йўналишларини танитиш ва маданий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган.
Посольство Узбекистана в РФ организовало в Москве праздник Путешествие в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2026
Москвада болалар учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” байрами ўтди
Янгиликлар лентаси
0