https://sputniknews.uz/20260524/moscow-uzbekistan-sayohat-bayram-57823059.html
Москвада болалар учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” байрами ўтди
Москвада болалар учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” байрами ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Москванинг 850 йиллик боғида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” хайрия-маданий байрами ўтди. Меҳмонлар ўзбек рақслари, миллий таомлар, ҳунармандчилик ва туризм имкониятлари билан танишди.
2026-05-24T10:19+0500
2026-05-24T10:19+0500
2026-05-24T10:19+0500
ўзбекистон
элчихона
россия
ногиронлиги бўлган шахслар
ногирон
лазги
палов
оммавий тадбир
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/18/57822582_0:240:2560:1680_1920x0_80_0_0_90c6cd3662b0ad47e1f0c69cc6d145eb.jpg
ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. 2026 йил 23 май куни Москванинг 850 йиллик боғида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” хайрия-маданий байрами бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилди. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар берди.Байрам имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг тарихий-маданий ва сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилди. Унда ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаётган 60 га яқин оила иштирок этди.Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари, меъморий обидалари, миллий ҳунармандчилиги ва туризм имкониятларига бағишланган кўргазма ҳам ташкил қилинди. Болалар учун маҳорат дарслари, ижодий машғулотлар, анимацион шоулар, интерактив ўйинлар ва танловлар ўтказилди.Байрамнинг асосий воқеаларидан бири анъанавий ўзбек паловининг тайёрланиши бўлди. Ташкилотчиларга кўра, мазкур хайрия акцияси Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасидаги гуманитар ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20260410/amir-temur-56821434.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/18/57822582_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_67a0a9a10bbf39aae43cd94726d1cdba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, элчихона, россия, ногиронлиги бўлган шахслар, ногирон, лазги, палов, оммавий тадбир
ўзбекистон, элчихона, россия, ногиронлиги бўлган шахслар, ногирон, лазги, палов, оммавий тадбир
Москвада болалар учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” байрами ўтди
Ўзбекистон элчихонаси ва DOBROFEI маркази ҳамкорлигида ўтган тадбирда ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаётган 60 га яқин оила иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. 2026 йил 23 май куни Москванинг 850 йиллик боғида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” хайрия-маданий байрами бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилди. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар берди.
Байрам имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг тарихий-маданий ва сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилди. Унда ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаётган 60 га яқин оила иштирок этди.
Меҳмонлар учун ўзбек миллий анъаналари, санъати, таомлари ва меҳмондўстлигини намойиш этувчи маданий-маърифий дастур тайёрланди. “Нилуфар” миллий рақс гуруҳи “Ўзбекистон юлдузлари” дастури ва ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган “Лазги” рақсини ижро этди.
Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари, меъморий обидалари, миллий ҳунармандчилиги ва туризм имкониятларига бағишланган кўргазма ҳам ташкил қилинди. Болалар учун маҳорат дарслари, ижодий машғулотлар, анимацион шоулар, интерактив ўйинлар ва танловлар ўтказилди.
Байрамнинг асосий воқеаларидан бири анъанавий ўзбек паловининг тайёрланиши бўлди. Ташкилотчиларга кўра, мазкур хайрия акцияси Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасидаги гуманитар ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.