Топ-5 мамлакат: Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ қаердан келмоқда

Oбуна бўлиш
Чегарадош давлатларни ҳисобга олмаганда, Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ анъанавий равишда Россиядан ташриф буюрган.
Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь–июнь ойларида туристик мақсадларда 6,5 миллион нафардан ортиқ хорижий фуқаро ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 миллион нафарга ёки 24,9 фоизга ошган.
Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар Қирғизистондан келган. Кейинги ўринларни Қозоғистон, Тожикистон, Россия ва Афғонистон эгаллаган.
Шу тариқа, биринчи бешликдан тўрттаси Ўзбекистон билан чегарадош давлатлар ҳиссасига тўғри келди. Чегарадош мамлакатларни ҳисобга олмаганда эса Россия сайёҳлар сони бўйича етакчилик қилди.
Қайси давлатдан қанча сайёҳ келгани ҳақида батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0