Ўзбекистон ва Россия интеллектуал мулк бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини имзолади

© Министерство юстицииУзбекистан и Россия подписали совместный план действий по интеллектуальной собственности
Узбекистан и Россия подписали совместный план действий по интеллектуальной собственности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2026
Oбуна бўлиш
Томонлар патент экспертизаси, мутахассислар тайёрлаш ва рақамли давлат хизматларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия 2026–2027 йилларга мўлжалланган интеллектуал мулк соҳасидаги қўшма чора-тадбирлар режасини имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Ассамблеяларининг 68-серияси доирасида имзоланди.
Учрашувда Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов ва Россия Федерал интеллектуал мулк хизмати раҳбари Юрий Зубов иштирок этди.
Томонлар патент экспертизаси ва патент иш юритиш бўйича тажриба алмашиш, мутахассислар малакасини ошириш, қўшма ўқув дастурлари, стажировкалар ва семинарлар ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, патент аризаларини тезкор кўриб чиқишга хизмат қилувчи Patent Prosecution Highway — PPH механизмини жорий этиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, интеллектуал мулк соҳасидаги давлат хизматларини такомиллаштириш, рақамли ечимларни ривожлантириш ҳамда бизнес, илмий ва таълим муассасалари, ёш ихтирочиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишилди.
Узбекистан и Россия тестируют взаимное признание электронных документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2026
Ўзбекистон ва Россия электрон ҳужжатларни ўзаро тан олишни синовдан ўтказмоқда
Янгиликлар лентаси
0