https://sputniknews.uz/20260714/uzbekistan-italy-toskana-yol-xarita-59025467.html
Ўзбекистон Италиянинг Тоскана вилояти билан қўшма "йўл харитаси" ишлаб чиқади
Ўзбекистон Италиянинг Тоскана вилояти билан қўшма "йўл харитаси" ишлаб чиқади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Италиянинг Тоскана вилояти янги лойиҳалар бўйича қўшма "йўл харитаси"ни ишлаб чиқади. У саноат, қурилиш, таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги ташаббусларни қамраб олади
2026-07-14T15:29+0500
2026-07-14T15:29+0500
2026-07-14T15:40+0500
италия
савдо
инвестиция
ҳамкорлик
озиқ-овқат
тўқимачилик
туризм
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0e/59025251_0:162:1900:1231_1920x0_80_0_0_f9d4b6b3241737e08e872520113c6cb6.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Италиянинг Тоскана вилояти губернатори Эуженио Жани бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда Тоскана ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга қаратилган янги лойиҳа ва ташаббусларни ўз ичига олган қўшма "йўл харитаси"ни тайёрлаш ва қабул қилишга келишилди.Шунингдек, Тоскана ва Бухоро вилояти ўртасидаги алоқалар ҳамда ҳамкорлик тўғрисида имзоланган битим ижобий баҳоланди.Учрашувда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар муносабатлар ҳам муҳокама қилинди.Айни пайтда Тошкентда Пиза университети филиали фаолият юритмоқда, Прато шаҳрида эса Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари савдо уйи ишламоқда.
https://sputniknews.uz/20260120/tashkent-mirziyoev-meloni-uchrashuv-55001818.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0e/59025251_109:0:1797:1266_1920x0_80_0_0_875f08afb2f9494de4c8445b8d0da1bf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
италия, савдо, инвестиция, ҳамкорлик, озиқ-овқат, тўқимачилик, туризм, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
италия, савдо, инвестиция, ҳамкорлик, озиқ-овқат, тўқимачилик, туризм, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
Ўзбекистон Италиянинг Тоскана вилояти билан қўшма "йўл харитаси" ишлаб чиқади
15:29 14.07.2026 (янгиланди: 15:40 14.07.2026) Ҳужжат тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат, заргарлик, қурилиш, таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги янги лойиҳаларни қамраб олади.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Италиянинг Тоскана вилояти губернатори Эуженио Жани бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Учрашувда Тоскана ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга қаратилган янги лойиҳа ва ташаббусларни ўз ичига олган қўшма "йўл харитаси"ни тайёрлаш ва қабул қилишга келишилди.
Томонлар тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва заргарлик саноати, қурилиш, таълим, маданият ҳамда туризм соҳаларида шерикликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, Тоскана ва Бухоро вилояти ўртасидаги алоқалар ҳамда ҳамкорлик тўғрисида имзоланган битим ижобий баҳоланди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар муносабатлар ҳам муҳокама қилинди.
Айни пайтда Тошкентда Пиза университети филиали фаолият юритмоқда, Прато шаҳрида эса Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари савдо уйи ишламоқда.