Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун Беларусь биржасига кириш енгиллашади

© Белорусская универсальная товарная биржаБеларусь и Узбекистан планируют углублять сотрудничество в сфере закупок
Беларусь и Узбекистан планируют углублять сотрудничество в сфере закупок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2026
Oбуна бўлиш
Томонлар икки мамлакат товар ишлаб чиқарувчиларининг электрон харид платформаларига киришини енгиллаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Беларусь ва Ўзбекистон икки давлат товар ишлаб чиқарувчиларини давлат ва корпоратив харидларга кенгроқ жалб этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Беларусь универсал товар биржаси матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар Беларусь ва Ўзбекистондаги электрон харид платформаларига ўзаро киришни соддалаштириш, нархлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш тажрибасини мунтазам алмашиш имкониятларини ишлаб чиқади.
Масала Ўзбекистон Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази директори Нажмиддинхўжа Шарипов ва “Технопарк” МЧЖ бош директори Сарвар Аҳадовнинг Беларусь универсал товар биржаси марказий офисига ташрифи чоғида муҳокама қилинди.
Шариповнинг таъкидлашича, харидлар соҳасидаги ҳамкорлик ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро савдони ошириш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар улушини кўпайтиришга хизмат қилади.
БУТБ раҳбари Александр Осмоловский биржа Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси билан ахборот ва тажриба алмашиш, биржа таълими ҳамда брокерларни ўзаро аккредитация қилиш йўналишларида ҳамкорлик қилаётганини билдирди.
Ҳозирда Ўзбекистон, Беларусь, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон биржалари трансчегаравий савдода асосий товарлар нархи бўйича халқаро индикаторлар тизимини яратмоқда.
Қайд этилишича, 2026 йилнинг биринчи ярмида БУТБ савдоларида ўзбекистонлик иштирокчилар тузган битимлар ҳажми 66 миллион доллардан ошди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга кўп.
Производство молочной продукции в Пятигорске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2026
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Беларусда маҳсулот етиштириб, уни Ўзбекистонга экспорт қилади
Янгиликлар лентаси
0