"Ректорлар мактаби"га номзодлар тўрт босқичли танлов орқали қабул қилинади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишПустая аудитория университета, архивное фото
Пустая аудитория университета, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2026
Oбуна бўлиш
Давлат ОТМлари раҳбарлари дастурни тамомлаб, махсус захирага киритилганлар орасидан танланади.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Адлия вазирлиги “Янги Ўзбекистон” университетида давлат олий таълим ташкилотлари раҳбарлигига номзодларни тайёрлаш бўйича “Ректорлар мактаби” дастурига қабул тартибини белгиловчи низомни давлат рўйхатидан ўтказди.
Ҳужжатга кўра, дастурда ўқиш учун номзод 30 ёшга тўлган, камида магистр даражасига ҳамда олий таълим соҳасида камида беш йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак. Шунингдек, у камида икки йил раҳбарлик лавозимида ишлаган бўлиши талаб этилади.
Номзодлар очиқ танлов асосида қабул қилинади. Саралаш жараёни ҳужжатларни қабул қилиш ва ўрганиш, тест синовлари, психологик баҳолаш ҳамда суҳбатдан иборат тўрт босқичда ўтказилади.
Тест, психологик баҳолаш ва суҳбат натижалари бўйича номзодларнинг умумий рейтинги шакллантирилади. Энг юқори балл тўплаганлар қабул квотаси доирасида ўқишга тавсия этилади.
Низомда ҳужжатларни топшириш, баҳолаш мезонлари, натижаларни эълон қилиш ва апелляция бериш тартиби ҳам белгиланган.
Аввалроқ қабул қилинган ҳукумат қарорига мувофиқ, давлат ОТМлари ректори ёки директори лавозимига номзодлар “Ректорлар мактаби”ни муваффақиятли тамомлаб, махсус кадрлар захирасига киритилган шахслар орасидан танланади.
Студент на экзамене
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2025
Президент ҳузурида йиғилиш: олий таълимни жиддий ўзгаришлар кутмоқда
Янгиликлар лентаси
0