https://sputniknews.uz/20260714/qashqadaryo-quturish-xabar-rad-etilish-59026386.html
Қашқадарёда уч кишида қутуриш аниқлангани ҳақидаги хабар рад этилди
Қашқадарёда уч кишида қутуриш аниқлангани ҳақидаги хабар рад этилди
Sputnik Ўзбекистон
Китоб туманида бир ой аввал тулки боласи тирнаган фуқаро шифохонада вафот этди. Қутуриш ташхиси ҳозирча тасдиқланмаган. Бир оиланинг уч аъзосида касаллик аниқлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди.
2026-07-14T16:58+0500
2026-07-14T16:58+0500
2026-07-14T16:58+0500
касаллик
ўзбекистон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият
қашқадарё вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55018816_0:118:1135:756_1920x0_80_0_0_cfb11789edced5f5b4eac15b21a359fb.png
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Китоб туманида тахминан бир ой аввал тулки боласи тирнаган фуқаро шифохонада вафот этди. Унда қутуриш касаллиги бўлгани ҳозирча тасдиқланмаган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, 1979 йилда туғилган фуқаро 10 июль куни хавфли юқумли касаллик гумони билан шифохонага ётқизилган. Эпидемиологик суриштирувда уни тахминан бир ой олдин тулки боласи тирнагани аниқланган. Бемор 11 июль куни вафот этган. Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланганҲудудда яшовчи уч нафар фуқаро эҳтиёт чораси сифатида тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларда қутуришнинг клиник белгилари аниқланмаган. Айни пайтда улар шифокорлар назоратида бўлиб, профилактик эмлаш ишлари олиб борилмоқда.Мутасадди ташкилотлар Китоб туманидаги эпидемиологик вазият назоратга олинганини билдирди ва аҳолини текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирди.
https://sputniknews.uz/20260417/tsikada-shtammi-ozbekiston-uchun-qanchalik-xavfli--56948165.html
ўзбекистон
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/14/55018816_0:0:1009:756_1920x0_80_0_0_2ba37c68776830d0243bb8d0ae4ac8c7.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
касаллик, ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), жамият, қашқадарё вилояти
касаллик, ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), жамият, қашқадарё вилояти
Қашқадарёда уч кишида қутуриш аниқлангани ҳақидаги хабар рад этилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган бир оиланинг уч аъзосида қутуриш аниқлангани ҳақидаги хабарлар расман тасдиқланмади.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Китоб туманида тахминан бир ой аввал тулки боласи тирнаган фуқаро шифохонада вафот этди. Унда қутуриш касаллиги бўлгани ҳозирча тасдиқланмаган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, 1979 йилда туғилган фуқаро 10 июль куни хавфли юқумли касаллик гумони билан шифохонага ётқизилган. Эпидемиологик суриштирувда уни тахминан бир ой олдин тулки боласи тирнагани аниқланган. Бемор 11 июль куни вафот этган. Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган
Ижтимоий тармоқларда Китоб туманида бир оиланинг уч аъзосида қутуриш аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Соғлиқни сақлаш бошқармаси бу маълумотни тасдиқламади.
Ҳудудда яшовчи уч нафар фуқаро эҳтиёт чораси сифатида тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларда қутуришнинг клиник белгилари аниқланмаган. Айни пайтда улар шифокорлар назоратида бўлиб, профилактик эмлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мутасадди ташкилотлар Китоб туманидаги эпидемиологик вазият назоратга олинганини билдирди ва аҳолини текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирди.