Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Мерц: Украина бўйича музокаралар столига ўтириш вақти келди

© AP Photo / Ebrahim NorooziКанцлер Германии Фридрих Мерц. Архивное фото
Канцлер Германии Фридрих Мерц. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2026
Oбуна бўлиш
Германия канцлери Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш ва тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга чақирди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Германия канцлери Фридрих Мерц Украинадаги можарони ҳал қилиш учун музокаралар столига ўтириш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиш вақти келганини билдирди.
“Музокаралар столига ўтириш вақти келди. Ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олиш вақти келди”, — деди у Париждаги “хоҳловчилар коалицияси” йиғилиши якунлари бўйича.
Мерцнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи ва АҚШ иштирокида музокаралар ўтказиш учун Европа ҳам очиқ.
Париждаги учрашув якунлари бўйича эълон қилинган қўшма баёнотда ҳам Украинада зудлик билан тўлиқ ўт очишни тўхтатиш ва Россия ҳамда Украина ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларни қайта бошлашга чақирилди.
Словакия ташқи ишлар вазири Юрай Бланар ҳам "Standard" нашрига берган интервьюсида тинчлик музокараларини бошлашга чақирди. Унинг фикрича, Украинадаги можарони дастлабки босқичда Беларусь ва Туркиядаги музокаралар асосида ҳал қилиш мумкин эди.
© MICHAL CIZEKЮрай Бланар. Архивное фото
Юрай Бланар. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2026
Юрай Бланар. Архивное фото
Бланарнинг сўзларига кўра, ўша пайтда Британия бош вазири Борис Жонсон Киевга келиб, Ғарб давлатлари эришилган келишувни қўллаб-қувватламаслигини билдирган.

"Шу тариқа, Ғарб бу келишувни барбод қилди ва шундан кейин бутун жараён янада мураккаблашди", — деди Словакия ташқи ишлар вазири.

Бланар НАТОнинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиши можарони ҳал қилишга ёрдам бермаслиги, аксинча уни чўзишини айтди. У Словакия Киевга ҳарбий техника бермаслиги, фақат гуманитар ва нолетал ёрдам кўрсатишини таъкидлади.
Словакия президенти Петер Пеллегрини ҳам НАТО саммитида асосий эътибор ҳарбий ёрдамга қаратилгани, дипломатик музокараларни бошлаш масаласига эса кам вақт ажратилганини билдирди.
Церемония приветствия многонационального батальона НАТО под руководством США  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Европа ва НАТОда Украинага ҳарбий ёрдам бўйича муаммолар кучаймоқда
Янгиликлар лентаси
0