https://sputniknews.uz/20260714/kyrgyzstan-tajikistan-chegara-ustunlar-59026156.html
Йигирма беш йиллик музокаралардан сўнг қирғиз-тожик чегарасида устунлар ўрнатилмоқда
Йигирма беш йиллик музокаралардан сўнг қирғиз-тожик чегарасида устунлар ўрнатилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон ва Тожикистон 23 йиллик музокаралардан сўнг давлат чегарасига устунлар ўрнатишни бошлади. Дастлабки тўртта белги Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқтада ўрнатилди. Жами 1954 та белги режалаштирилган.
2026-07-14T16:14+0500
2026-07-14T16:14+0500
2026-07-14T16:14+0500
чегара
қирғизистон
тожикистон
садир жапаров
эмомали раҳмон
дунёда
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0e/59025950_0:240:1280:960_1920x0_80_0_0_2feea6418dd512fd6a4e7e656c8221b9.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш доирасида дастлабки чегара устунлари ўрнатилди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.Ишлар Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат чегаралари туташган нуқтадан бошланди. Томонлар ушбу ҳудудда дастлабки тўртта чегара устунини ўрнатди.Қирғиз-тожик чегарасининг умумий узунлиги 1008,14 километрни, нейтрал мақомга эга участкалар периметри эса 14,07 километрни ташкил этади.Улар Қирғизистоннинг Боткен ва Лайлак туманлари, Тожикистоннинг Исфара, Конибодом шаҳарлари ҳамда Суғд вилоятининг бошқа ҳудудларида жойлашади.Икки давлат ўртасидаги баҳсли чегара участкаларини келишиш жараёни 2002 йил декабрда бошланган. 2025 йил мартда президентлар Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон давлат чегараси тўғрисидаги шартномани имзолаб, делимитация жараёнини якунлаган эди. Устунларни ўрнатиш келишилган чегара чизиғини жойнинг ўзида белгилаш босқичидир.
https://sputniknews.uz/20251116/uzbekistan-kyrgyzstan-tajikistan-chegara-kelishuv-53511142.html
қирғизистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0e/59025950_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_858b6631a96a70b0181f5b05f4b26bd2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
чегара, қирғизистон, тожикистон, садир жапаров, эмомали раҳмон, дунёда, дунё янгиликлари
чегара, қирғизистон, тожикистон, садир жапаров, эмомали раҳмон, дунёда, дунё янгиликлари
Йигирма беш йиллик музокаралардан сўнг қирғиз-тожик чегарасида устунлар ўрнатилмоқда
Дастлабки тўртта чегара устуни Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат чегаралари туташган ҳудудда ўрнатилди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш доирасида дастлабки чегара устунлари ўрнатилди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати
хабар берди.
Ишлар Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат чегаралари туташган нуқтадан бошланди. Томонлар ушбу ҳудудда дастлабки тўртта чегара устунини ўрнатди.
Қирғиз-тожик чегарасининг умумий узунлиги 1008,14 километрни, нейтрал мақомга эга участкалар периметри эса 14,07 километрни ташкил этади.
Ҳозирга қадар қарийб 416 километрлик ҳудудда қўшма дала ишлари ўтказилди. Режалаштирилган 1954 та чегара белгисидан 1627 тасининг координаталари ва ўрнатиш жойлари дастлабки тарзда аниқланди.
Улар Қирғизистоннинг Боткен ва Лайлак туманлари, Тожикистоннинг Исфара, Конибодом шаҳарлари ҳамда Суғд вилоятининг бошқа ҳудудларида жойлашади.
Икки давлат ўртасидаги баҳсли чегара участкаларини келишиш жараёни 2002 йил декабрда бошланган. 2025 йил мартда президентлар Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон давлат чегараси тўғрисидаги шартномани имзолаб, делимитация жараёнини якунлаган эди. Устунларни ўрнатиш келишилган чегара чизиғини жойнинг ўзида белгилаш босқичидир.