"Тарихий натижа": ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро физика олимпиадасида 4 та медаль олди

© Центр предметных олимпиадШкольники из Узбекистана завоевали четыре медали на Международной олимпиаде по физике
Школьники из Узбекистана завоевали четыре медали на Международной олимпиаде по физике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда ўтган 56-Халқаро физика олимпиадасида икки кумуш, икки бронза медали ва бир фахрий ёрлиққа сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияда ўтказилган 56-Халқаро физика олимпиадасида икки кумуш, икки бронза медали ва бир фахрий ёрлиққа сазовор бўлди. Бу ҳақда Фан олимпиадалари маркази матбуот хизмати хабар берди.
Халқаро олимпиада 4–12 июль кунлари Колумбияда бўлиб ўтди. Ўзбекистон жамоаси таркибидаги беш нафар ўқувчининг барчаси совринли натижа қайд этди.
Кумуш медаллар:
— Асилбек Жуманазаров — "ТИҚХММИ" Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси;
— Муҳаммад Абдумаликов — Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси.
Бронза медаллар:
— Элбек Уроқов — "ТИҚХММИ" Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси;
— Ҳасан Камолов — Қўқон шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси.
Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Жавоҳир Акназаров эса фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Марказ маълумотига кўра, Ўзбекистон жамоаси IPhOда илк бор бир олимпиаданинг ўзида икки кумуш ва икки бронза медалини қўлга киритди. Бу мамлакат терма жамоасининг мусобақадаги энг яхши натижаси бўлди.
Халқаро физика олимпиадасида иштирокчилар назарий ва экспериментал физика бўйича масалаларни ечишади.
Математические формулы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2026
Ўзбекистонлик ўқувчилар Болқон математика олимпиадасида 5 та олтин медаль олди
Янгиликлар лентаси
0