https://sputniknews.uz/20260713/metall-aylanma-nazorat-59009771.html
Қора металл айланмасини назорат қилувчи "E-lom" ишга тушади
Қора металл айланмасини назорат қилувчи "E-lom" ишга тушади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда йилига 500 минг тонна қора металлолом хуфиёна айланмада қолмоқда. 1 августдан "Э-лом" платформаси ишга туширилиб, металл ҳаракати реал вақтда назорат қилинади, маҳсулотларга рақамли паспорт юритилади.
2026-07-13T15:46+0500
2026-07-13T15:46+0500
2026-07-13T15:46+0500
металлургия
иқтисод
ўзбекистон
металлом
инвестиция
шавкат мирзиёев
бекобод тумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0d/59009587_0:239:2560:1679_1920x0_80_0_0_a6201ddddbd8642f3d1e1853365f2dc9.jpg
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев қора металлургия саноатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, Бекобод металлургия комбинати металл прокатининг 40 фоизини иккиламчи металл, қолган 60 фоизини эса импорт хомашёси ҳисобидан ишлаб чиқармоқда.Шу боис, 1 августдан "E-lom" электрон платформаси ишга туширилади. У орқали қора металл айланмаси билан боғлиқ барча жараёнлар реал вақт режимида назорат қилинади.Соҳада соғлом рақобат ва нарх барқарорлигини таъминлаш учун Ҳукуматда алоҳида лойиҳа офиси ҳам ташкил этилади. У металл бозорини кунлик таҳлил қилиб, хомашё ва тайёр маҳсулотга талаб ҳамда таклифни ўрганади.Шунингдек, маҳсулотнинг сифати, келиб чиқиши, физик ва кимёвий таркиби акс эттириладиган рақамли паспорт жорий қилинади.Хусусий корхоналарни хомашё билан барқарор таъминлаш учун четдан металл хомашёсини марказлашган ҳолда олиб келадиган алоҳида компания ташкил этилади. Унга 200 миллион доллар ажратилиб, импорт хомашёси фақат биржа орқали сотилади.Президент бунинг учун зарур шароитларни яратиш бўйича топшириқ берди.
https://sputniknews.uz/20260119/uzmetkombinat-yangi-majmua-54969383.html
ўзбекистон
бекобод тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0d/59009587_0:0:2276:1706_1920x0_80_0_0_388c8a3d626ae9138528c424fa3fdf62.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
металлургия, иқтисод, ўзбекистон, металлом, инвестиция, шавкат мирзиёев, бекобод тумани
металлургия, иқтисод, ўзбекистон, металлом, инвестиция, шавкат мирзиёев, бекобод тумани
Қора металл айланмасини назорат қилувчи "E-lom" ишга тушади
Янги тизим қора металл ҳаракатини реал вақтда кузатиш, маҳсулотнинг келиб чиқиши ва таркиби бўйича рақамли паспорт юритиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев қора металлургия саноатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Таъкидланишича, Бекобод металлургия комбинати металл прокатининг 40 фоизини иккиламчи металл, қолган 60 фоизини эса импорт хомашёси ҳисобидан ишлаб чиқармоқда.
Республика бўйича ҳар йили 700 минг тонна қора металлолом комбинатга топширилса-да, яна 500 минг тонна металлолом хуфиёна айланмада қолмоқда.
Шу боис, 1 августдан "E-lom" электрон платформаси ишга туширилади. У орқали қора металл айланмаси билан боғлиқ барча жараёнлар реал вақт режимида назорат қилинади.
Соҳада соғлом рақобат ва нарх барқарорлигини таъминлаш учун Ҳукуматда алоҳида лойиҳа офиси ҳам ташкил этилади. У металл бозорини кунлик таҳлил қилиб, хомашё ва тайёр маҳсулотга талаб ҳамда таклифни ўрганади.
Шунингдек, маҳсулотнинг сифати, келиб чиқиши, физик ва кимёвий таркиби акс эттириладиган рақамли паспорт жорий қилинади.
Хусусий корхоналарни хомашё билан барқарор таъминлаш учун четдан металл хомашёсини марказлашган ҳолда олиб келадиган алоҳида компания ташкил этилади. Унга 200 миллион доллар ажратилиб, импорт хомашёси фақат биржа орқали сотилади.
Бекобод металлургия комбинати хомашё базасини кенгайтириш мақсадида Фориш туманида 32 миллион тонна темир ресурсига эга "Темиркон" конини ўзлаштириш ташаббусини билдирган.
Президент бунинг учун зарур шароитларни яратиш бўйича топшириқ берди.