https://sputniknews.uz/20260119/uzmetkombinat-yangi-majmua-54969383.html
1 млн тонна қувват, 834 млн доллар инвестиция: “Ўзметкомбинат”нинг янги мажмуаси
1 млн тонна қувват, 834 млн доллар инвестиция: “Ўзметкомбинат”нинг янги мажмуаси
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзметкомбинат” АЖ 834 млн долларлик инвестиция ҳисобига Бекободда қуюв-прокат мажмуаси қурилишини якунлади. Мажмуа йилига 1 млн тоннадан ортиқ иссиқ прокат ишлаб чиқаради.
2026-01-19T16:27+0500
2026-01-19T16:27+0500
2026-01-19T16:27+0500
иқтисод
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
бекобод тумани
тошкент вилояти
металлом
италия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54962586_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_11f495d18d98e4e79397bb4137894f56.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. “Ўзметкомбинат” АЖ 834 миллион долларлик инвестициялар ҳисобига қуюв-прокат мажмуаси қурилишини якунлади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Янги мажмуа йилига 1 миллион тоннадан ортиқ иссиқ прокатланган пўлат лист ўрамларини ишлаб чиқариш имконини беради.Мажмуа қурилиши 2018 йил август ойида бошланган. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишига мувофиқ, мажмуа иссиқ ҳолда прокатланган листнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини икки бараварга, яъни 2,1 миллион тоннагача ошириш имконини беради.Асосий технологик линияларни етказиб берувчи Италиянинг "Даниели" компанияси бўлиб, лойиҳани молиялаштириш "Ўзметкомбинат"нинг ўз маблағлари, шунингдек, хорижий кредитлар ҳисобидан амалга оширилди.Компания сайтидаги маълумотларга кўра, мажмуа ишга тушириш билан мамлакат чет элдан металл маҳсулотлари сотиб олишни сезиларли даражада қисқартириши ва тўлиқ ўзини ўзи таъминлашга ўтиши мумкин.Барча маҳсулотлар қатъий халқаро стандартларга жавоб беради: листларнинг қалинлиги 1,4 милиметрдан 12 миллиметргача, эни эса 80 сантиметрдан 1,3 метргача бўлади. Ушбу параметрлар корхонанинг экспорт имкониятларини кенгайтириб, маҳсулотларни жаҳон бозорида рақобатбардош қилади."Ўзметкомбинат" АЖ Ўзбекистондаги энг йирик қора металлургия корхонаси бўлиб, металл парчаларида ишлайди. Комбинат 1944 йилда ишга туширилган.
https://sputniknews.uz/20251009/uzmetkombinat-xalqaro-moliyalashtirish-52561494.html
бекобод тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54962586_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_72675fc8b4fdee91e14835eef5a7e970.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзметкомбинат, қуюв-прокат мажмуаси, бекобод, қора металлургия, металл ишлаб чиқариш, иссиқ прокат, инвестиция лойиҳаси, danielli, италия технологиялари, металл импортини қисқартириш, экспорт имкониятлари, халқаро стандартлар
ўзметкомбинат, қуюв-прокат мажмуаси, бекобод, қора металлургия, металл ишлаб чиқариш, иссиқ прокат, инвестиция лойиҳаси, danielli, италия технологиялари, металл импортини қисқартириш, экспорт имкониятлари, халқаро стандартлар
1 млн тонна қувват, 834 млн доллар инвестиция: “Ўзметкомбинат”нинг янги мажмуаси
Бекобод шаҳрида 834 миллион долларлик инвестиция ҳисобига йирик қуюв-прокат мажмуаси қурилиши якунланиб, металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари сезиларли кенгайди
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. “Ўзметкомбинат” АЖ 834 миллион долларлик инвестициялар ҳисобига қуюв-прокат мажмуаси қурилишини якунлади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
"Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида қуюв-прокат мажмуасини қуриш лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа доирасида 1295 та янги иш ўрни яратилди" - дейилади хабарда.
Янги мажмуа йилига 1 миллион тоннадан ортиқ иссиқ прокатланган пўлат лист ўрамларини ишлаб чиқариш имконини беради.
Мажмуа қурилиши 2018 йил август ойида бошланган. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишига мувофиқ, мажмуа иссиқ ҳолда прокатланган листнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини икки бараварга, яъни 2,1 миллион тоннагача ошириш имконини беради.
Асосий технологик линияларни етказиб берувчи Италиянинг "Даниели" компанияси бўлиб, лойиҳани молиялаштириш "Ўзметкомбинат"нинг ўз маблағлари, шунингдек, хорижий кредитлар ҳисобидан амалга оширилди.
Компания сайтидаги маълумотларга кўра, мажмуа ишга тушириш билан мамлакат чет элдан металл маҳсулотлари сотиб олишни сезиларли даражада қисқартириши ва тўлиқ ўзини ўзи таъминлашга ўтиши мумкин.
Барча маҳсулотлар қатъий халқаро стандартларга жавоб беради: листларнинг қалинлиги 1,4 милиметрдан 12 миллиметргача, эни эса 80 сантиметрдан 1,3 метргача бўлади. Ушбу параметрлар корхонанинг экспорт имкониятларини кенгайтириб, маҳсулотларни жаҳон бозорида рақобатбардош қилади.
"Ўзметкомбинат" АЖ Ўзбекистондаги энг йирик қора металлургия корхонаси бўлиб, металл парчаларида ишлайди. Комбинат 1944 йилда ишга туширилган.