“Ўзметкомбинат” 132,5 млн евро халқаро молиялаштириш жалб этди

© AO "Узметкомбинат"AO "Узметкомбинат"
AO Узметкомбинат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2025
Oбуна бўлиш
“Ўзметкомбинат” 132,5 миллион евро миқдорида халқаро молиялаштириш жалб этди. Битим Standard Chartered ва KfW IPEX банклари иштирокида, ICIEC кафолати остида ташкил этилди
ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан 132,5 миллион евро миқдорида халқаро молиялаштириш жалб этди. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Молиялаштириш "Standard Chartered Bank" ва "KfW IPEX-Bank GmbH", ICIEC — Ислом инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш корпорацияси кафолати остида ташкил этилди.

Таъкидланишича, бу битим Ўзбекистон саноатининг халқаро молия тизимидаги ишончлилигини ва инвесторлар учун очиқлигини мустаҳкамлайди.
Мазкур ҳамкорлик мамлакат металлургия тармоғининг модернизацияси, экспорт салоҳиятининг ошиши ва ишлаб чиқариш занжирларининг барқарор ривожланишига хизмат қилади.
3D-изображение концепта искусственного интеллекта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2024
Ўзбекистон венчурли молиялаштириш механизмларини жорий қилмоқчи
Янгиликлар лентаси
0