Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Зеленский Вишневоедаги ўқ-дори омбори уйлар орасида қонунга зид жойлаштирилганини тан олди

© AP Photo / Andreea AlexandruПрезидент Украины Владимир Зеленский. Архивное фото
Президент Украины Владимир Зеленский. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2026
Oбуна бўлиш
Украина президенти омбор турар жойлар яқинида қонун ва Ставка қарорига зид равишда жойлаштирилгани, масъуллар эса аниқланганини билдирди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Киев вилоятининг Вишневое шаҳрида портлаган ўқ-дори омбори турар жойлар яқинида, белгиланган тақиқларга зид равишда жойлаштирилганини маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
Зеленскийнинг 11 июль кечки видеомурожаатида айтишича, Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Александр Поклад омборни турар жойлар яқинига жойлаштиришга кимлар рухсат бергани ҳақида ҳисобот тақдим этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, иккита давлат корхонаси раҳбарлари омборни жойлаштиришда қонун талаблари, Олий бош қўмондон ставкаси қарори ва хизмат йўриқномаларига амал қилмаган. Корхоналарнинг хавфсизлик учун масъул раҳбар ўринбосарлари фаолияти ҳам текширилмоқда.
Зеленский 9 июль куни омбор "Укроборонпром" корхоналаридан бирига тегишли эканини тасдиқлаган, воқеа юзасидан жиноий иш очилгани ва ишдан бўшатишлар бўлишини билдирган эди.
Воқеа Украинада кескин баҳсларга сабаб бўлди. Олий рада депутати Анна Скороходнинг маълум қилишича, омборда ўқ-дорилар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари сақланган. У ҳарбий мулкнинг нима учун бир жойда, турар жойлар орасида сақланганини танқид қилди.
Депутат Марьяна Безуглая ҳам Вишневоедаги иккиламчи детонацияга ўқ-дори омбори сабаб бўлгани ҳақида пост ёзган, бироқ кейин уни ўчириб ташлаган.
6 июль куни Россия ҳужуми пайтида омборда ёнғин ва кетма-кет портлашлар юз берган. Украина манбаларига кўра, Вишневоеда 9 киши ҳалок бўлган, 280 та турар жой шикастланган ва қарийб 500 нафар аҳоли эвакуация қилинган.
ВС России нанесли массированный удар по предприятиям военной промышленности Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Қуролли кучлари Украинадаги ҳарбий-саноат корхоналарига зарба берди
Янгиликлар лентаси
0