https://sputniknews.uz/20260706/russia-ukraine-harbiy-korxonalar-zarba-58852412.html
Россия Қуролли кучлари Украинадаги ҳарбий-саноат корхоналарига зарба берди
Россия Қуролли кучлари Украинадаги ҳарбий-саноат корхоналарига зарба берди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Мудофаа вазирлиги Киев, Киев вилояти ва Украинадаги бир қатор ҳудудларда ҳарбий-саноат корхоналари, ёқилғи объектлари ва ҳарбий аэродромлар инфратузилмасига зарба берилганини маълум қилди.
2026-07-06T12:55+0500
2026-07-06T12:55+0500
2026-07-06T12:55+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
россия мудофаа вазирлиги
киев
россия
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/06/58851868_0:106:1633:1024_1920x0_80_0_0_40e80428c2ef179c1566618ea072b661.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украина ҳудудидаги ҳарбий-саноат корхоналари, ёқилғи-энергетика объектлари ва ҳарбий аэродромлар инфратузилмасига оммавий зарбалар берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.Идора хабарига кўра, зарбалар қуруқлик, ҳаво ва денгизда жойлашган юқори аниқликдаги узоқ масофали қуроллар, шунингдек, зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида амалга оширилган.Киев шаҳрида бир нечта ҳарбий-саноат корхонаси зарарланган. Жумладан, Киев-71 саноат корхонаси нишонга олинган. Ушбу корхона “Стрела”, “Мара”, “Сирко”, “Авенжер”, “Эльф-К”, “Флайт Арроу” каби разведка дронлари, “Шрайк-10” FPV-дронлари, шунингдек, телеметрия, электрон ва оптик ускуналар ишлаб чиқариш билан шуғулланган.Шунингдек, “Буревестник” Киев заводи негизидаги Киев-1 радиоэлектроника саноати йиғиш корхонаси ҳам зарарлангани билдирилди. У ерда узоқ ва ўрта масофали учувчисиз учиш аппаратлари ҳамда радиолокацион техника ишлаб чиқарилган.Бундан ташқари, Киев кемасозлик заводи — “Кузница на Рибальском” корхонаси ҳам зарарлангани айтилди. У 58155 “Гюрза-М” лойиҳасидаги артиллерия катерлари, шунингдек, экипажсиз зарба берувчи катерларни ишлаб чиқариш ва таъмирлаш билан шуғулланган.Киевдаги яна бир объект сифатида “Квант” асбобсозлик заводи тилга олинди. У ўт очишни бошқариш тизимлари, оптик-электрон қарши кураш мажмуалари, навигация ва автоматика воситалари, жумладан, “Нептун-МД” бошқариладиган ракеталари учун ускуналар ишлаб чиқариш билан шуғулланган.Киев вилоятида эса “Визар” Жуляни машинасозлик заводи зарарлангани хабар қилинди. Россия томони ушбу корхона зенит-ракета тизимлари, авиация техникаси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари учун бутловчи қисмлар, шунингдек, узоқ масофали самолёт типидаги дронларни ишлаб чиқаришда иштирок этганини таъкидлади.Шунингдек, Киев вилоятидаги Вишневое ёқилғи-мойлаш материаллари омбори ҳам нишонга олинган.
https://sputniknews.uz/20260702/russia-armiya-kyiv-zarba-58771453.html
киев
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/06/58851868_63:0:1568:1129_1920x0_80_0_0_68ec4269d5996395454cd7d2da46a48a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги, киев, россия, украина
дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги, киев, россия, украина
Россия Қуролли кучлари Украинадаги ҳарбий-саноат корхоналарига зарба берди
Украинанинг қатор ҳарбий-саноат корхоналари, ёқилғи-энергетика объектлари ҳамда ҳарбий аэродромлар инфратузилмаси катта талофат кўрди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украина ҳудудидаги ҳарбий-саноат корхоналари, ёқилғи-энергетика объектлари ва ҳарбий аэродромлар инфратузилмасига оммавий зарбалар берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги
хабар берди.
Идора хабарига кўра, зарбалар қуруқлик, ҳаво ва денгизда жойлашган юқори аниқликдаги узоқ масофали қуроллар, шунингдек, зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида амалга оширилган.
Зарбалар Киев, Киев вилояти ҳамда Днепропетровск, Полтава, Черкасск ва Чернигов вилоятларидаги объектларга қаратилган.
Киев шаҳрида бир нечта ҳарбий-саноат корхонаси зарарланган. Жумладан, Киев-71 саноат корхонаси нишонга олинган. Ушбу корхона “Стрела”, “Мара”, “Сирко”, “Авенжер”, “Эльф-К”, “Флайт Арроу” каби разведка дронлари, “Шрайк-10” FPV-дронлари, шунингдек, телеметрия, электрон ва оптик ускуналар ишлаб чиқариш билан шуғулланган.
Шунингдек, “Буревестник” Киев заводи негизидаги Киев-1 радиоэлектроника саноати йиғиш корхонаси ҳам зарарлангани билдирилди. У ерда узоқ ва ўрта масофали учувчисиз учиш аппаратлари ҳамда радиолокацион техника ишлаб чиқарилган.
Киев-79 саноат корхонаси — “UKR ARMO TEX” МЧЖ ҳам зарбага учраган. Корхона зирҳли автомобиллар, ҳимоя элементлари, шунингдек, ракета ва дронлар учун жанговар қисмлар ишлаб чиқаришда иштирок этган.
Бундан ташқари, Киев кемасозлик заводи — “Кузница на Рибальском” корхонаси ҳам зарарлангани айтилди. У 58155 “Гюрза-М” лойиҳасидаги артиллерия катерлари, шунингдек, экипажсиз зарба берувчи катерларни ишлаб чиқариш ва таъмирлаш билан шуғулланган.
Киевдаги яна бир объект сифатида “Квант” асбобсозлик заводи тилга олинди. У ўт очишни бошқариш тизимлари, оптик-электрон қарши кураш мажмуалари, навигация ва автоматика воситалари, жумладан, “Нептун-МД” бошқариладиган ракеталари учун ускуналар ишлаб чиқариш билан шуғулланган.
Киев вилоятида эса “Визар” Жуляни машинасозлик заводи зарарлангани хабар қилинди. Россия томони ушбу корхона зенит-ракета тизимлари, авиация техникаси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари учун бутловчи қисмлар, шунингдек, узоқ масофали самолёт типидаги дронларни ишлаб чиқаришда иштирок этганини таъкидлади.
Вазирлик маълумотига кўра, зарбадан сўнг объект ҳудудида такрорий детонация кузатилган.
Шунингдек, Киев вилоятидаги Вишневое ёқилғи-мойлаш материаллари омбори ҳам нишонга олинган.