Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Киевга энг йирик ҳужумни амалга оширди — Кличко

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишПуск ракеты по воздушным целям
Пуск ракеты по воздушным целям - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2026
Oбуна бўлиш
Зарбалар ҳарбий саноат корхоналари, ёқилғи-энергетика объектлари ва ҳарбий аэродромлар инфратузилмасига қаратилган.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украина томонидан Россиядаги фуқаролик инфратузилмасига уюштирилган ҳужумларга жавобан Киев шаҳри ва Киев вилоятидаги ҳарбий саноат корхоналари ҳамда ёқилғи-энергетика объектларига оммавий зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Украина пойтахти ҳокими Виталий Кличко ушбу зарбаларни махсус операция бошланганидан буён Киевга қаратилган энг катта ҳужум деб атади.
Қайд этилишича, Днепропетровск, Полтава, Черкасск, Чернигов ва Киев вилоятларидаги ҳарбий аэродромлар инфратузилмаси ҳам нишонга олинган. Зарба ҳаво, қуруқлик ва денгизда жойлашган юқори аниқликдаги узоқ масофали қуроллар, шунингдек, зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари орқали амалга оширилган.
Россия томони маълумотларига кўра, Киевда радиоэлектроника саноатига ихтисослашган “RADIONIKS” корхонаси зарарланган. У ерда узоқ масофали қанотли ва бошқариладиган ракеталар учун бошқарув тизимлари ишлаб чиқилгани айтилмоқда.
Шунингдек, “ATLON AVIA” илмий-ишлаб чиқариш компанияси ҳам нишонга олинган. Россия Мудофаа вазирлигига кўра, мазкур корхона Украина Қуролли кучларини узоқ масофали учувчисиз аппаратлар ва бошқа турдаги дронлар билан таъминлаган.
Бундан ташқари, “Антонов” давлат корхонаси, Киев ракета агрегат-деталь заводи, КИЕВ-25 саноат корхонаси, “МЛП-ЧАЙКА” транспорт-логистика маркази ва Киев-3 ёнилғи-мойлаш материаллари омбори ҳам зарба берилган объектлар қаторида тилга олинди.
Россия вазирлиги баёнотида ушбу объектлар учувчисиз аппаратлар, ракеталар, зирҳли техника учун бутловчи қисмлар, радиоэлектрон кураш воситалари, ўқ-дорилар ва ёқилғи таъминоти билан боғлиқ инфратузилма сифатида кўрсатилган.
Шунингдек, Киев ва Киев вилоятидаги Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналари фаолиятини таъминлаган газ тақсимлаш станцияларига ҳам зарба берилгани маълум қилинди.
Работа ракетного комплекса Искандер по целям ВСУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Қасос ҳужуми: Россия ҳарбийлари Украина ҳарбий нишонларига зарба берди
Янгиликлар лентаси
0