Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Қасос ҳужуми: Россия ҳарбийлари Украина ҳарбий нишонларига зарба берди

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишРабота ракетного комплекса "Искандер" по целям ВСУ
Работа ракетного комплекса Искандер по целям ВСУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2026
Oбуна бўлиш
Ҳужум Киев режимининг терактларига жавобан уюштирилган, Украинанинг мудофаа-саноат мажмуаси объектларига ёппасига зарба берилган.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Россия ҳарбийлари юқори аниқликдаги қурол билан Киев, Харьков ва Днепропетровскдаги Украинанинг мудофаа-саноат мажмуаси объектларига ёппасига зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ҳужум Киев режимининг терактларига жавобан уюштирилган.
Вазирлик ўтган тунда қасос зарбаси берилган нишонлар рўйхатини эълон қилди:
"Радар Киев заводи” АЖ – узоқ масофага учувчи дрон ишлаб чиқариш ва у учун бутловачи қисмларини ишлаб чиқариш, ҳарбий мақсадларда қўлланувчи радиолокация тизимларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш.
“Учувчисиз учиш технологиялари” МЧЖ – йирик учувчисиз учиш қурилмаларини йиғиш.
“Маёқ заводи” АЖ – учувчисиз учуш қурилмалари учун жанговар қисмлар ва “Фламинго” ракеталари учун кучайтирувчилар.
А.П. Довженко номидаги киностудия – учувчисиз учиш қурилмаларини тайёрлаш ва созлаш.
“Буревестник” Киев давлат заводи” – узоқ ва ўрта яқин масофага парвоз қилувчи учувчисиз учиш қурилмалари ҳамда Украина Қуролли кучлари учун радиолокация техникаси.
“Укр Армо Тех” МЧЖ – учувчисиз учиш қурилмалари ва турли турдаги ракеталар учун жанговар қисмлар ишлаб чиқариш.
“Киев агрегат заводи” ва “410-сон фуқаролик авиацияси Авиатаъмирлаш заводи” – авиация турба реактив двигателлари ҳамда учувчисиз учиш қурилмалари учун бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш.
“Янги почта” Киев инновацион терминали” – икки томонлама мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни етказиб бериш ва сақлаш.
“Днепровск электромеханика ускуналари заводи”, Харьков шаҳридаги Гринхаус Солюшн" ва "ДТ-1 групп" МЧЖ саноат корхоналари – учувчисиз учиш қурилмалари ва турли турдаги ракеталар учун жанговар қисмлар ишлаб чиқариш.
Шунингдек, аэродромы Васильков, Умань, Черкасси ва Красная Слободка ҳарбий аэродромларига зарба берилган.
Россия Мудофаа вазирлиги барча нишонлар яксон қилинганини маълум қилди ва россиялик ҳарбийлар Украинанинг фуқаролик объектларига зарба беришни режалаштирмаганини қайд этди.
Янгиликлар лентаси
0