Тошкентда халқаро университетлар шаҳарчаси ташкил этилади

© РИА Новости / Виталий БелоусовСтуденты в учебной аудитории
Студенты в учебной аудитории - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2026
Oбуна бўлиш
Бунинг учун солиқ имтиёзлари, грантлар ва роялти тўловларини қоплаш кўзда тутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Етакчи хорижий олийгоҳлар жойлашадиган Тошкент халқаро университетлар шаҳарчаситашкил этилади. Бундай таклиф президент Шавкат Мирзиёев нуфузли хорижий университетлар билан академик ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган таклифлар тақдимотида билдирилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, бунда Қатардаги “Education City”, Бирлашган Араб Амирликларидаги Дубай халқаро академик шаҳри ва Жанубий Кореядаги Инчхон глобал кампуси тажрибасидан фойдаланиш таклиф қилинди.
Университетлар шаҳарчасида нуфузли хорижий олийгоҳлар филиалларини жалб қилиш, кампуслар ва талабалар турар жойларини барпо этиш, лицензия талабларини соддалаштириш, грант ва стипендиялар ажратиш, божхона ва солиқ имтиёзларини қўллаш, шунингдек, роялти тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.
Асосий мақсад Ўзбекистонни халқаро таълим дастурлари ва стандартлари кенг жорий этилган, минтақадаги етакчи таълим марказига айлантириш экани таъкидланди.
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2026
Иккинчи мутахассислик учун онлайн аризалар қабул қилиш бошланди
Янгиликлар лентаси
0