Президент Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги конституциявий қонунни имзолади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по повышению энергоэффективности в отраслях экономики
Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по повышению энергоэффективности в отраслях экономики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2026
Oбуна бўлиш
Марказ алоҳида ҳуқуқий мақомга эга бўлган ҳудуд сифатида фаолият юритади.
ТОШКЕНТ, 11июл — Sputnik. Ўзбекистон президент “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги конституциявий қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.
Таъкидланишича, бу жорий йилнинг энг муҳим иқтисодий янгиликларидан бири ва қарийб 10 йилдан буён амалга ошириб келинаётган тизимли ислоҳотларнинг мантиқий натижасидир.
Мирзиёева энди Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш расман конституциявий қонун даражасида мустаҳкамланганини қайд этди.
Марказ Англия ҳуқуқи асосида, алоҳида ҳуқуқий мақомга эга бўлган ҳудуд сифатида фаолият юритади. Шунингдек, ўзининг махсус тартибга солиш тизими, мустақил тижорат суди ҳамда илғор халқаро стандартларга асосланган ҳуқуқий муҳитига эга бўлади.

“Глобал инвесторлар, банклар, инвестиция фондлари ва халқаро молия компаниялари айнан мана шундай шаффоф механизмлар билан ишлашга ўрганган. Мазкур янги регуляторлик экотизими халқаро капитал, замонавий молия хизматлари ва йирик трансмиллий лойиҳалар учун мамлакатимизнинг жозибадорлигини ошириши кутилмоқда”, - деб ёзди Президент администрацияси раҳбари.

Саида Мирзиёева ушбу қонун жаҳон бозорининг энг қимматли активи — ишончга инвестиция бўлганини таъкидлади.
“Тошкент инвесторлар учун тушунарли қоидаларни ҳамда капиталнинг энг юқори даражадаги ҳимоясини кафолатлаган ҳолда, жаҳон молия тизимининг узвий қисмига ва бутун минтақа иқтисодий ривожининг етакчи драйверига айланиш сари дадил қадам ташламоқда”, - дея қўшимча қилди у.
Состоялось заседание Национального совета по противодействию коррупции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун Сенатда маъқулланди
Янгиликлар лентаси
0