Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун Сенатда маъқулланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялось заседание Национального совета по противодействию коррупции
Состоялось заседание Национального совета по противодействию коррупции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Oбуна бўлиш
Ҳужжат молия марказининг мақоми, бошқаруви ва иштирокчилари учун имкониятларни белгилайди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг 17-ялпи мажлисида “Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун маъқулланди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.
Қонун Тошкент халқаро молия марказининг алоҳида ҳудуд сифатидаги мақоми, фаолиятининг асосий принциплари ва бошқарув тизимини белгилайди.
Қонунга кўра, молия маркази ҳудудида халқаро инвесторлар учун молиявий барқарорликни таъминлашга қаратилган нормалар жорий этилади.
Молиявий хизматлар бошқармаси молиявий ва қўшимча хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни лицензиялаш, тартибга солиш, назорат қилиш ва мажбурлов чораларини қўллаш учун масъул бўлади.
Тошкент халқаро тижорат суди эса ўз юрисдикциясига кирувчи низоларни суд тартибида ҳал этиш ва суд маъмуриятчилиги бўйича мутлақ ваколатларга эга бўлади.
Молия маркази иштирокчилари учун бир қатор енгилликлар ҳам назарда тутилмоқда. Жумладан:
чет эллик мутахассисларни меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома олмасдан ишга қабул қилиш;
молия маркази билан боғлиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга беш йилгача кириш визаси бериш;
молиявий хизматлар учун замонавий ва рақобатбардош ҳуқуқий муҳит яратиш.
Сенаторларнинг таъкидлашича, Тошкент халқаро молия маркази инвесторларни жалб қилиш ва ҳимоя қилиш, суд мустақиллиги ҳамда тартибга солишда аниқликни таъминлашга хизмат қилади.
Мужчина проверяет финансовую информацию на экране смартфона. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2026
Тошкентда инглиз ҳуқуқи қўлланиладиган халқаро молия маркази ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0