Ўзбекистон ЯИМ 2026-2028 йилларда қандай ўсади – ЕОТБ прогнози

Oбуна бўлиш
2027 йилда мамлакат иқтисодиёти 6,9 фоизга, 2028 йилда эса 6,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) 2026 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўсиши 7,9 фоизга тезлашишини прогноз қилмоқда.
Банк таҳлилчиларининг фикрича, бу 2021 йилдаги пандемиядан кейинги тикланишни ҳисобга олмаганда, сўнгги ўн йилликдаги энг юқори кўрсаткич бўлади. 2027 йилда иқтисодиёт 6,9 фоизга, 2028 йилда эса 6,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Ўсишнинг асосий драйверлари юқори ички талаб, инвестицион фаолликнинг тезлашиши, саноат ва қурилишда ишлаб чиқариш ҳажмларининг ошиши бўлади. ЕОТБ прогнозига кўра, кейинги икки йилда Ўзбекистон иқтисодиёти юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолади.
2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, мамлакат ялпи ички маҳсулоти йиллик ҳисобда 8,7 фоизга ошди. Иқтисодий ўсишга хизмат кўрсатиш соҳаси, саноат ва қурилиш энг катта ҳисса қўшди.
Янгиликлар лентаси
0