https://sputniknews.uz/20260711/ozbekiston-qozogiston-suv-58974881.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сувларни биргаликда бошқаради
Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сувларни биргаликда бошқаради
Sputnik Ўзбекистон
Томонлар сув ресурсларини бошқариш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиради ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиради. 11.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-11T15:07+0500
2026-07-11T15:07+0500
2026-07-11T15:07+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/563/88/5638888_0:458:2013:1590_1920x0_80_0_0_fa342388c523d1a6f222abdaa9fa796f.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди.Мазкур битим 2025 йил 15 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган эди.Битим доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида трансчегаравий сув объектларини бошқариш бўйича ҳукуматлараро комиссия ташкил этилади. Комиссия умумий сув ресурсларидан фойдаланиш, давлатлараро гидротехника иншоотларини эксплуатация қилиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни тизимли равишда кўриб чиқади.Шунингдек, томонлар сув хўжалиги соҳасида ахборот алмашинувини такомиллаштириш, сув ресурсларини бошқариш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришни кўзда тутган.Битим трансчегаравий сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув танқислиги билан боғлиқ хавфларни камайтириш, эҳтимолий келишмовчиликларнинг олдини олиш ҳамда минтақавий сув ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.Ўзбекистон ҳукумати билан Қозоғистон ҳукумати ўртасида имзоланган Трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва оқилона фойдаланиш тўғрисидаги битим Ўзбекистон томонидан тасдиқланган. 2026 йил 6 март куни Ўзбекистон президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-88-сон қарори қабул қилинган.Маълумот учун, Ўзбекистон ва Қозоғистон Сирдарё ҳавзасидаги трансчегаравий сув ресурсларидан биргаликда фойдаланади. Мазкур сув ресурслари ҳар икки мамлакатда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш, аҳолини сув билан таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва экотизимлар барқарорлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга.
https://sputniknews.uz/20260630/amudaryo-suv-zaxiralar-kamayish-58709175.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/563/88/5638888_0:269:2013:1779_1920x0_80_0_0_335da0517f6bec53c7900775f2de7b79.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, сув
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, сув
Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сувларни биргаликда бошқаради
Томонлар сув ресурсларини бошқариш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиради ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиради.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги битимни
ратификация қилди. Мазкур битим 2025 йил 15 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган эди.
Ҳужжат икки давлат ўртасида трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш, уларни биргаликда бошқариш ҳамда давлатлараро аҳамиятга эга сув хўжалиги объектларининг ишончли ва хавфсиз эксплуатациясини таъминлашга қаратилган.
Битим доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида трансчегаравий сув объектларини бошқариш бўйича ҳукуматлараро комиссия ташкил этилади. Комиссия умумий сув ресурсларидан фойдаланиш, давлатлараро гидротехника иншоотларини эксплуатация қилиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни тизимли равишда кўриб чиқади.
Шунингдек, томонлар сув хўжалиги соҳасида ахборот алмашинувини такомиллаштириш, сув ресурсларини бошқариш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришни кўзда тутган.
Битим трансчегаравий сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув танқислиги билан боғлиқ хавфларни камайтириш, эҳтимолий келишмовчиликларнинг олдини олиш ҳамда минтақавий сув ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон ҳукумати билан Қозоғистон ҳукумати ўртасида имзоланган Трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва оқилона фойдаланиш тўғрисидаги битим Ўзбекистон томонидан тасдиқланган. 2026 йил 6 март куни Ўзбекистон президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги
ПҚ-88-сон қарори қабул қилинган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Қозоғистон Сирдарё ҳавзасидаги трансчегаравий сув ресурсларидан биргаликда фойдаланади. Мазкур сув ресурслари ҳар икки мамлакатда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш, аҳолини сув билан таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва экотизимлар барқарорлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга.