https://sputniknews.uz/20260630/amudaryo-suv-zaxiralar-kamayish-58709175.html
Эксперт: Амударёда сув захиралари 2050 йилгача 5–10 фоизга камайиши мумкин
Эксперт: Амударёда сув захиралари 2050 йилгача 5–10 фоизга камайиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
IWMI эксперти Искандар Абдуллаевнинг айтишича, 2050 йилга бориб Амударёда сув захиралари 5–10 фоизгача, Сирдарёда эса бундан ҳам кўпроқ қисқариши мумкин. У сувни асраш ва исрофни камайтириш зарурлигини таъкидлади.
2026-06-30T16:14+0500
2026-06-30T16:14+0500
2026-06-30T16:14+0500
жамият
экология
сирдарё
сув
иқлим ўзгариши
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/563/88/5638888_0:458:2013:1590_1920x0_80_0_0_fa342388c523d1a6f222abdaa9fa796f.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Таҳлилларга кўра Амударёда сув захиралари 2050 йилга бориб 5–10 фоизгача, Сирдарёда эса бундан ҳам кўпроқ қисқариши мумкин. Бу ҳақда Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI) эксперти Искандар Абдуллаев Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.Абдуллаевнинг айтишича, Ўзбекистоннинг 2050 йилгача бўлган сув стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнларида россиялик олимлар ҳам қатнашмоқда. У Россия билан алоқалар ҳамкорликнинг яхши йўналишларидан бири эканини таъкидлади.Эксперт, шунингдек, музликларнинг эриши ва унинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳақида ҳам гапирди. Унинг айтишича, сув муаммолари иқтисодиётнинг барча соҳаларига таъсир қилиши мумкин.Сув соҳасида барқарор ривожланиш маркази эксперти Искандар Ўроқбоевнинг маълум қилишича, мамлакатда 4,3 миллион гектар суғориладиган ер майдонлари мавжуд. Бугунги кунда уларнинг 60 фоизида сув тежовчи технологиялар жорий қилинган.
https://sputniknews.uz/20260505/central-asia-suv-tanqislik-57340778.html
сирдарё
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/563/88/5638888_0:269:2013:1779_1920x0_80_0_0_335da0517f6bec53c7900775f2de7b79.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, экология , сирдарё, сув, иқлим ўзгариши, россия, ўзбекистон
жамият, экология , сирдарё, сув, иқлим ўзгариши, россия, ўзбекистон
Эксперт: Амударёда сув захиралари 2050 йилгача 5–10 фоизга камайиши мумкин
Экспертлар Амударё ва Сирдарёда сув захиралари камайиши мумкинлигини айтди. Ўзбекистон 2030 йилгача йилига 15 миллиард куб метр сув тежашни мақсад қилган
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Таҳлилларга кўра Амударёда сув захиралари 2050 йилга бориб 5–10 фоизгача, Сирдарёда эса бундан ҳам кўпроқ қисқариши мумкин. Бу ҳақда Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI) эксперти Искандар Абдуллаев
Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
"Буларнинг барчаси бир нарсани кўрсатмоқда: сув ресурсларига нисбатан биз ҳозир жуда эҳтиёткор бўлишимиз, уларни асрашимиз ва исрофини камайтиришимиз керак. Бу аниқ. Бусиз сув ресурслари билан боғлиқ муаммоларга ечим топиб бўлмайди. Сув ресурслари билан боғлиқ ҳар қандай ўзгариш ва унинг таъсири узоқ вақт давом этади", — дейди у.
Абдуллаевнинг айтишича, Ўзбекистоннинг 2050 йилгача бўлган сув стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнларида россиялик олимлар ҳам қатнашмоқда. У Россия билан алоқалар ҳамкорликнинг яхши йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
Эксперт, шунингдек, музликларнинг эриши ва унинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳақида ҳам гапирди. Унинг айтишича, сув муаммолари иқтисодиётнинг барча соҳаларига таъсир қилиши мумкин.
"Ҳудудимизда жуда кам музликлар бор. Улардан бири Пахтакор музлиги. Қолганларининг деярли ҳаммаси Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудида, Тянь-Шань ва Олой тоғ тизмаларида жойлашган. Бу музликларнинг эриши ҳақиқатан ҳам тезлашмоқда", — дейди у.
Сув соҳасида барқарор ривожланиш маркази эксперти Искандар Ўроқбоевнинг маълум қилишича, мамлакатда 4,3 миллион гектар суғориладиган ер майдонлари мавжуд. Бугунги кунда уларнинг 60 фоизида сув тежовчи технологиялар жорий қилинган.
"Ҳозирги кунда ҳар йили 10 миллиард куб метрдан ортиқ сув тежалмоқда. 2030 йилга қадар эса бу кўрсаткични 15 миллиард куб метрга етказиш, яъни ҳар йили 15 миллиард куб метр сувни тежаш мақсад қилинган", — дейди у.