Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Марказий Осиё 2028-2029 йилларда сув танқислигига дуч келиши мумкин — ЕОТБ

© Sputnik / Александр Поляков / Медиабанкка ўтишРека Ахангаран.
Река Ахангаран. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2026
Oбуна бўлиш
ЕОТБ ҳисоб-китобларига кўра, чоралар кучайтирилмаса, Марказий Осиё 2028–2029 йилларда барқарор сув танқислигига дуч келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Марказий Осиё сув ва энергетика соҳаларида бир вақтнинг ўзида икки жиддий муаммо билан юзлашмоқда: энергияга талаб ўсмоқда, сув ресурслари эса тобора катта босим остида қолмоқда.
Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) бош иқтисодчиси Евгений Винокуров "Jibek Joly" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Винокуровнинг айтишича, агар амалдаги ёндашув сақланиб қолса, Марказий Осиё 2028–2029 йилларда барқарор сув танқислигига кириши мумкин.
“Ҳисоб-китобларимиз шуни кўрсатадики, агар статус-кво сақланса, ҳеч нарса қилинмаса, 2028–2029 йилларда Марказий Осиё барқарор сув танқислигига киради. Минтақада тахминан ҳар тўрт серсув йилга икки камсув йил тўғри келади. Агар ҳаракат қилинмаса, истеъмол ўсиши сабаб минтақа ҳатто серсув йилларда ҳам танқисликка ўтиши мумкин”, — деди у.
ЕОТБ бош иқтисодчисига кўра, минтақа дарёлари орқали ҳар йили тахминан 115 куб километр сув оқиб ўтади. Бироқ шундан 40 куб километри магистрал ва хўжаликлараро каналлар ҳамда далаларда йўқотилади.
Унинг фикрича, муаммони ҳал қилишнинг асосий йўли — сув йўқотишларини камайтириш.
“Агар ҳар йили қишлоқ хўжалигида сув истеъмолини 1,5 куб километрга камайтирилса, Марказий Осиё сув муаммосидан нисбатан барқарор ўтиши мумкин”, — деди Винокуров.
Унинг таъкидлашича, сув оқимини тўлиқ рақамлаштиришнинг ўзи 12 фоизгача тежамкорлик бериши мумкин. ЕОТБнинг ирригация ва сув тежаш бўйича тадқиқотида ҳам рақамли сув ҳисобини жорий этиш сув йўқотишларини йилига 12–15 фоизга камайтириши мумкинлиги қайд этилган.
ЕОТБ баҳосига кўра, фақат қайта тикланадиган энергия манбаларига ёки фақат анъанавий генерацияга таяниш минтақа учун етарли ечим бўла олмайди.
Банк “ўрта йўл”ни таклиф қилмоқда. У қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, иссиқлик генерациясини модернизация қилиш, газдан мувозанатловчи манба сифатида фойдаланиш, атом энергетикаси ролини тан олиш ва электр тармоқларини янгилашни ўз ичига олади.
ЕОТБ ҳисоб-китобларига кўра, 2030 йилга бориб Марказий Осиёда электр энергияси истеъмоли 40 фоизга ошиши мумкин.
Шу билан бирга, ЕОТБ сўнгги 7 йилда “яшил” энергетика портфелини уч баробар оширган. Банк “яшил” лойиҳаларга қарийб 2 млрд доллар йўналтирган, шундан қарийб 1 млрд доллари қайта тикланадиган энергия манбалари ҳиссасига тўғри келади.
Винокуровнинг фикрича, Марказий Осиё учун барқарор ривожланишнинг асосий шарти — сув, энергетика ва саноатда мувозанатли сиёсат юритиш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва инфратузилмага тизимли сармоя киритиш.
Здание ЕАБР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОТБ мониторинги: Хитой билан 370 млн долларлик марказ, Амударё ва Сирдарёда сув камайиши
Янгиликлар лентаси
0