Давлат бошқарувининг ягона интеграциялашган рақамли платформаси жорий этилмоқда

© Getty Images / tanit boonruen
Oбуна бўлиш
2027 йил 1 январдан давлат органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш платформадан фойдаланган ҳолда электрон шаклда амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. “Рақамли ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар Ягона интеграциялашган рақамли платформани жорий этишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:
- 2028 йил якунига қадар давлат органларининг камида 5 мингта маъмурийфункциясини рақамлаштириш;
- давлат ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва эксплуатация қилиш харажатларини камида 30 фоизга қисқартириш ва бошқалар.

Платформа қуйидагиларни таъминлашга хизмат қилувчи “Рақамли ҳукумат” тизимининг технологик элементи ҳисобланади:
- давлат ахборот тизимларини яратиш, ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва уларнинг киберхавфсизлигини таъминлашда ягона архитектура, стандартлар, технологик ва ташкилий ёндашувларни қўллаш;
- қайта фойдаланиладиган рақамли компонентлар ва сервислардан фойдаланиш орқали давлат ахборот тизимларини ишлаб чиқишни тезлаштириш, стандартлаштириш ва харажатларни қисқартириш ва бошқалар.
2027 йил 1 январдан давлат органлари томонидан ички ҳужжат айланмаси, қарорлар қабул қилиш ва келишиш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш платформа ва унинг рақамли компонентларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда амалга оширилади.
Платформа доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашинувини осонлаштириш мақсадида очиқ интеграция (Open API) тамойили жорий қилинади.