https://sputniknews.uz/20260707/internet-navigatsiya-startap-raqamlashtirish-takliflar-58881806.html
Рақамли платформа, миллий навигация: рақамлаштириш бўйича янги таклифлар маъқулланди
Рақамли платформа, миллий навигация: рақамлаштириш бўйича янги таклифлар маъқулланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда давлат бошқаруви учун сунъий интеллект асосида ягона рақамли платформа жорий этилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, 2030 йилгача АТ экспортини 5 млрд долларга етказиш ва 5 мингта стартап ташкил этиш мақсад қилинган.
2026-07-07T16:03+0500
2026-07-07T16:03+0500
2026-07-07T16:03+0500
шавкат мирзиёев
рақамли технологиялар
сунъий интеллект
иқтисод
имтиёз
экспорт
ахборот технологиялари (it)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/07/58881453_0:188:1900:1257_1920x0_80_0_0_8ee434e624d7f0ea4d2f1d9653e5b22c.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувининг ягона интеграциялашган рақамли платформасини жорий этиш, стартаплар экотизимини ривожлантириш ва телекоммуникация соҳасида тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича тақдимот билан танишди.Тақдимотда давлат идораларида маълумотлар базалари тарқоқ ҳолда шакллангани, уларни таҳлил қилиш ва қарор қабул қилишда ягона ёндашув етишмаётгани қайд этилди.Шу боис давлат бошқарувининг ягона интеграциялашган рақамли платформасини босқичма-босқич жорий этиш таклиф қилинди.Шунингдек, божхона, солиқ, статистика ва бошқа идоралар турли товар классификаторларидан фойдаланаётгани кўрсатиб ўтилди. Ягона миллий таснифлаш тизими жорий этилса, тадбиркорлар учун ортиқча бюрократик жараёнлар қисқаради ва идоралар ўртасида маълумот алмашинуви соддалашади.Миллий навигация тизими ҳам ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда. У геомаълумотларни ягона стандарт асосида шакллантириш, транспорт, логистика, тезкор хизматлар, шаҳарсозлик ва давлат хизматларини сифатли ташкил этишга хизмат қилади.Бу борада “Talent Hub” дастури ишга туширилади. У орқали хорижий мутахассислар ва инвесторларга масофадан корхона, банк ҳисобрақами ва халқаро карта очиш имконияти яратилади. Шунингдек, IT-Park резидентлари ходимлари учун солиқ имтиёзларини 2040 йилгача узайтириш, “IT visa” ва “Zero Risk” дастурларини кенгайтириш таклиф қилинди.АТ экспортчи корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун ойлик иш ҳақи харажатларининг бир қисмини қоплаш, халқаро сертификатлаш ва релокация харажатларини компенсация қилиш механизмлари ҳам кўзда тутилмоқда.Кўп қаватли уйларни юқори тезликдаги интернетга уланиш технологияси асосида лойиҳалаш талаби жорий этилади. Соҳага кирмоқчи бўлган ёшлар учун “Келажак тадбиркори” дастури доирасида 530 миллион сўмгача кредитлар ажратиш таклиф қилинди.Президент таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга топшириқлар берди.
https://sputniknews.uz/20260623/it-park-tamal-tosh-marosim-58542246.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/07/58881453_0:0:1688:1266_1920x0_80_0_0_77a08a53258ad85df62f640f5ce64048.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, иқтисод, имтиёз, экспорт, ахборот технологиялари (it)
шавкат мирзиёев, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, иқтисод, имтиёз, экспорт, ахборот технологиялари (it)
Рақамли платформа, миллий навигация: рақамлаштириш бўйича янги таклифлар маъқулланди
Таклифлар орасида кўп қаватли уйларни тезкор интернетга мос қуриш, миллий навигация тизимини яратиш ва телеком соҳасида лицензиялашни соддалаштириш бор.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувининг ягона интеграциялашган рақамли платформасини жорий этиш, стартаплар экотизимини ривожлантириш ва телекоммуникация соҳасида тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича тақдимот
билан танишди.
Тақдимотда давлат идораларида маълумотлар базалари тарқоқ ҳолда шакллангани, уларни таҳлил қилиш ва қарор қабул қилишда ягона ёндашув етишмаётгани қайд этилди.
Шу боис давлат бошқарувининг ягона интеграциялашган рақамли платформасини босқичма-босқич жорий этиш таклиф қилинди.
Платформа сунъий интеллект технологиялари асосида маълумотларни таҳлил қилиш, ҳудудлар кесимида муаммоларни барвақт аниқлаш, қарорлар ижросини мониторинг қилиш ва ресурсларни тўғри йўналтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, божхона, солиқ, статистика ва бошқа идоралар турли товар классификаторларидан фойдаланаётгани кўрсатиб ўтилди. Ягона миллий таснифлаш тизими жорий этилса, тадбиркорлар учун ортиқча бюрократик жараёнлар қисқаради ва идоралар ўртасида маълумот алмашинуви соддалашади.
Миллий навигация тизими ҳам ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда. У геомаълумотларни ягона стандарт асосида шакллантириш, транспорт, логистика, тезкор хизматлар, шаҳарсозлик ва давлат хизматларини сифатли ташкил этишга хизмат қилади.
Тақдимотда АТ экспорти ва стартаплар экотизимини ривожлантириш режалари ҳам кўриб чиқилди. 2030 йилгача АТ экспортини 5 миллиард долларга етказиш, 5 мингта фаол стартап ташкил этиш ва 2 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш мақсад қилинган.
Бу борада “Talent Hub” дастури ишга туширилади. У орқали хорижий мутахассислар ва инвесторларга масофадан корхона, банк ҳисобрақами ва халқаро карта очиш имконияти яратилади. Шунингдек, IT-Park резидентлари ходимлари учун солиқ имтиёзларини 2040 йилгача узайтириш, “IT visa” ва “Zero Risk” дастурларини кенгайтириш таклиф қилинди.
АТ экспортчи корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун ойлик иш ҳақи харажатларининг бир қисмини қоплаш, халқаро сертификатлаш ва релокация харажатларини компенсация қилиш механизмлари ҳам кўзда тутилмоқда.
Телекоммуникация соҳасида эса бизнес муҳитини яхшилаш мақсадида тармоқларни лойиҳалаш ва қуриш бўйича 2 та лицензияни биттага бирлаштириш, лицензия бериш муддатини 25 иш кунидан 10 иш кунига қисқартириш таклиф этилди.
Кўп қаватли уйларни юқори тезликдаги интернетга уланиш технологияси асосида лойиҳалаш талаби жорий этилади. Соҳага кирмоқчи бўлган ёшлар учун “Келажак тадбиркори” дастури доирасида 530 миллион сўмгача кредитлар ажратиш таклиф қилинди.
Президент таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга топшириқлар берди.