Мирзиёев Янги Наманган IT-парки қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в церемонии закладки первого камня в строительство IT-парка
Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии закладки первого камня в строительство IT-парка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2026
Oбуна бўлиш
Янги Наманган шаҳрида қуриладиган IT-парк 2 мингга яқин иш ўрни яратиб, вилоят АТ хизматлари экспортини 30 миллион долларгача ошириш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Янги Наманган шаҳри ҳудудида IT-парк қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Сўнгги йилларда Тошкент, Нукус, Қарши, Термиз, Урганч ва Фарғона шаҳарларида замонавий IT-парклар ишга туширилди.
Хитойлик ҳамкорлар билан амалга оширилаётган 117 миллион долларлик лойиҳа доирасида Янги Наманган, Самарқанд, Чирчиқ, Нурафшон, Урганч ва Навоий шаҳарларида IT-парклар барпо этилади.
Таъкидланишича, Янги Наманган шаҳридаги лойиҳага кўра, 1,7 гектар майдонда 17 қаватли замонавий бино қурилади. У хорижий ҳамкорлар томонидан тўлиқ тайёр ҳолда топширилади.
Майдони қарийб 18 минг квадрат метр бўлган мажмуада таълим ва экспорт марказлари, коворкинг ва офис майдонлари, стартап акселератори ҳамда хорижий компаниялар учун махсус хизматлар жойлаштирилади.
Бу ерда ўнлаб компаниялар ва стартап студиялари ягона IT-экотизим доирасида фаолият юритади. Натижада қарийб 2 минг нафар ёш юқори даромадли иш ўрни билан таъминланади.
Лойиҳанинг амалга оширилиши вилоятда АТ хизматлари ҳажмини йилига 500 миллиард сўмга, экспортни эса 30 миллион долларга етказиш имконини беради.
Тамал тоши қўйиш маросимидан сўнг давлат раҳбари иштирокида вилоятдаги қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилиш ишларини бошлашга бағишланган тадбир ҳам бўлиб ўтди.
Президент провёл видеоселектор по вопросам развития ИИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2025
Ўзбекистон сунъий интеллектдан фойдаланишни ривожлантиради - тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0