Минскда Ўзбекистон – Беларусь дўстлиги хиёбони очилди

© Глава МИД Узбекистана Бахтиёр СаидовВ Минске открылась Аллея дружбы Беларусь–Узбекистан.
В Минске открылась Аллея дружбы Беларусь–Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2026
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, бу хиёбон Ўзбекистон ва Беларуснинг кўп қиррали ҳамкорлигининг ёрқин тимсоли бўлиб хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Минск шаҳридаги Тошкент кўчасида Ўзбекистон – Беларусь дўстлиги хиёбони очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
“Ҳамкасбим, Беларус Республикаси ташқи ишлар вазири Максим Риженков билан биргаликда мамлакатларимиз ўртасидаги абадий дўстлик, ўзаро ҳурмат, ишонч ва стратегик шериклик муносабатларининг рамзи сифатида дарахт кўчатларини экдик”, - дея ёзди вазир ўзининг Telegram-каналида.
Саидов бу дўстлик хиёбони Ўзбекистон ва Беларус халқларини боғлаб турган мустаҳкам ришталар, самимий муносабатлар ҳамда кўп қиррали ҳамкорликнинг ёрқин тимсоли бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.
© Глава МИД Узбекистана Бахтиёр СаидовВ Минске открылась Аллея дружбы Беларусь–Узбекистан.
В Минске открылась Аллея дружбы Беларусь–Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2026
В Минске открылась Аллея дружбы Беларусь–Узбекистан.
Эслатамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусда бўлди. Ташриф давомида икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди. Жумладан, Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси ва турдош инфратузилмани қуришда Беларусь тажрибасини қўллаш юзасидан келишувга эришилди.
Томонлар 2030 йилга бориб ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш ниятида. 2025 йил якунларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга яқинлашди ва бу икки томонлама муносабатлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.
Янгиликлар лентаси
0