Маданият вазирлиги ва Кинематография агентлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМужчина держит папку в руке
Мужчина держит папку в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2026
Oбуна бўлиш
Президент қарори билан Жаҳонгир Аҳмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори бўлди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ўзбекистон президентининг тегишли қарорлари билан Маданият вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Кинематография агентлигида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
Хусусан:
Нодирбек Сайфуллаев маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жаҳонгир Аҳмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори бўлди. У 2025 йил майидан бери Болалар контентини ривожлантириш маркази директори сифатида ишлаб келаётганди.
Санжар Бобожонов маданият вазири ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг маданият бўйича вакили бўлинмасининг бош инспектори лавозимидан озод этилди.
Одилжон Абдуқаҳоров маданият вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Баҳодир Аҳмедов ва Авазхон Тажиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан, Муроджон Мажидов ва Юсуфжон Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ Ҳасан Салихов президентнинг маданият бўйича вакили этиб тайинланганди. Бунгача у Креатив индустрия парки директори лавозимида ишлаган.
Дилноза Каттахонова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2026
Дилноза Каттахонова бош вазир ўринбосари этиб тайинланди
Янгиликлар лентаси
0