Дилноза Каттахонова бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

© Законодательная палата Олий Мажлиса Дилноза Каттахонова
Дилноза Каттахонова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2026
Oбуна бўлиш
Зулайхо Маҳкамова бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимини тарк этди.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Президентнинг тегишли фармони билан Дилноза Каттахонова бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
У шу муносабат билан Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ўз навбатида, 2022 йил мартидан буён Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитасига раҳбарлик қилган Зулайҳо Маҳкамова бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Дилноза Каттахонова 1991 йил 2 июлда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бакалавриат ва магистратура босқичларини тамомлаган. Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасига эга, Гарвард университетининг Жон Кеннеди номидаги давлат бошқаруви мактабининг магистрлик дастури тингловчиси.
Каттахонова турли йилларда "Камолот" ёшлар ҳаракати, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ёшлар иттифоқида ишлаган, "Камалак" болалар ташкилотига раҳбарлик қилган.
2020 йил июль ойида у ўша пайтда ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари, 2023 йил декабрь ойида эса агентлик директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.
Каттахонова "Дўстлик" давлат ордени, "Халқлар дўстлиги" ва "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишонлари билан тақдирланган. У Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори саналади.
Заместитель премьер-министра, министр ИВТ Узбекистан С.Умурзаков принял участие в очередном заседании Совета Евразийской экономической комиссии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2026
Сардор Умурзаков Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланди
Янгиликлар лентаси
0