https://sputniknews.uz/20260710/el-yurt-hurmati-ordeni-58957843.html
Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирлади
Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирлади
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди 10.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-10T14:21+0500
2026-07-10T14:21+0500
2026-07-10T14:21+0500
шавкат мирзиёев
кавказ
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0a/58958044_0:133:2560:1573_1920x0_80_0_0_e75aeb9033d46927a21fc035ed577b45.jpg
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода Ўзбекистоннинг “Эл-юрт ҳурмати” орденини билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, Оллоҳшукур Пошшозода мусулмон дунёси илм-фанига қўшаётган улкан ҳиссаси учун бу орденга лойиқ кўрилган.Президент Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси билан учрашувда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг маънавий тарбиясини юксалтириш ва бошқа масалаларни атрофлича муҳокама қилди.Ўзбекистон раҳбари икки томонлама маданий-маърифий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим таклифларни илгари сурди.Исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини ёшларга содда ва қизиқарли тарзда тушунтириш учун рақамли платформалар ва интерактив таълим воситаларидан фойдаланишда илмий салоҳиятни бирлаштириш зарурлиги қайд этилди.Шайхулислом учрашув давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарларининг умумий саъй-ҳаракатларига бағишланган “Қардошлик ва иттифоқчиликнинг олий нуқтаси” китобини Мирзиёевга туҳфа қилди.Оллоҳшукур Пошшозода Ислом цивилизацияси I Халқаро форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонда бўлиб турибди.
https://sputniknews.uz/20260709/imom-al-buxoriy-konferentsiya-mukofot-taklif-58939941.html
кавказ
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0a/58958044_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_624cf1a2c97b6c37c6e22bf986df308c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, кавказ, жамият, ўзбекистон
шавкат мирзиёев, кавказ, жамият, ўзбекистон
Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раисини “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирлади
Шавкат Мирзиёев шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода Ўзбекистоннинг “Эл-юрт ҳурмати” орденини билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
хабар берди. Маълум қилинишича, Оллоҳшукур Пошшозода мусулмон дунёси илм-фанига қўшаётган улкан ҳиссаси учун бу орденга лойиқ кўрилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси билан учрашувда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг маънавий тарбиясини юксалтириш ва бошқа масалаларни атрофлича муҳокама қилди.
Ўзбекистон раҳбари икки томонлама маданий-маърифий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим таклифларни илгари сурди.
Исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини ёшларга содда ва қизиқарли тарзда тушунтириш учун рақамли платформалар ва интерактив таълим воситаларидан фойдаланишда илмий салоҳиятни бирлаштириш зарурлиги қайд этилди.
Шайхулислом учрашув давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарларининг умумий саъй-ҳаракатларига бағишланган “Қардошлик ва иттифоқчиликнинг олий нуқтаси” китобини Мирзиёевга туҳфа қилди.
Оллоҳшукур Пошшозода Ислом цивилизацияси I Халқаро форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонда бўлиб турибди.