Мирзиёев ва Лукашенко Минскда норасмий учрашув ўтказди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев прибыл с официальным визитом в Беларусь
Шавкат Мирзиёев прибыл с официальным визитом в Беларусь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Беларусь раҳбарлари бўлажак музокаралар кун тартиби юзасидан фикр алмашди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Беларусга келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Минскда давлат раҳбари Ғалаба монументи пойига гулчамбар қўйди. Шунингдек, ташрифнинг биринчи кунида Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко норасмий учрашув ўтказиб, бўлажак музокаралар кун тартиби юзасидан фикр алмашди.
Беларусь президенти матбуот хизматига кўра, расмий музокаралар 9 июль куни делегациялар иштирокида бўлиб ўтади. Кун тартибида ишлаб чиқариш кооперацияси, қўшма лойиҳалар ва турли соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари бор.
Музокаралар якунида қарийб 20 та ҳужжат имзоланиши кутилмоқда. Улар орасида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги декларация асосий ҳужжат сифатида кўрсатилмоқда.
В Минске начал работу III Форум регионов Беларуси и Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2026
Минскда Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудларининг III форуми бошланди
Янгиликлар лентаси
0