https://sputniknews.uz/20260708/uzbekistan-belarus-hududlar-forum-58901901.html
Минскда Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудларининг III форуми бошланди
Минскда Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудларининг III форуми бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Минскда Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудларининг III форуми бошланди. Унда товар айирбошлашни ошириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат ва ҳудудлараро кооперацияни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда.
2026-07-08T14:39+0500
2026-07-08T14:39+0500
2026-07-08T14:39+0500
ҳамкорлик
жамшид ходжаев
савдо
иқтисод
экспорт
импорт
минск
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/08/58901731_0:30:2561:1470_1920x0_80_0_0_d29140c66ddc443ebca61a559a671610.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Минскда “Ҳудудлар кооперацияси — Беларусь ва Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигининг драйвери” мавзусида Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудларининг III форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Беларусь ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.Ялпи мажлис очилишида Беларусь бош вазири ўринбосари Юрий Шулейко ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев иштирок этмоқда.Шулейконинг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги тизимли ҳамкорлик ўзаро савдонинг барқарор ўсишини таъминламоқда. Унинг сўзларига кўра, сўнгги 10 йилда товар айирбошлаш ҳажми 13 баробардан зиёд ошган, жорий йилнинг 5 ойида эса қарийб 40 фоизга ўсган.Беларусь ва Ўзбекистон президентлари яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйган. Шулейко ҳудудлар ўртасида 30 та келишув мавжудлигини, форум доирасида яна 12 та ҳужжат имзоланиши мумкинлигини билдирди.Томонлар қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, енгил саноат, агросаноат, ёғочни қайта ишлаш ва мебель ишлаб чиқариш соҳаларида кооперацияни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилмоқда.Жамшид Ходжаев форумни икки давлат иқтисодий ҳамкорлигининг энг самарали майдонларидан бири деб атади. Ходжаев Беларус Ўзбекистоннинг асосий стратегик шерикларидан бири бўлиб қолишини таъкидлади. Ўтган йил якуни бўйича товар айирбошлаш 25 фоизга ошган ва 1 миллиард долларга яқинлашган.
https://sputniknews.uz/20260707/uzbekistan-belarus-oziq-ovqat-savdo-reja-58882600.html
минск
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/08/58901731_280:0:2279:1499_1920x0_80_0_0_08bbfda8b37bf675a2d466b3a1f6b524.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳамкорлик, жамшид ходжаев, савдо, иқтисод, экспорт, импорт, минск
ҳамкорлик, жамшид ходжаев, савдо, иқтисод, экспорт, импорт, минск
Минскда Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудларининг III форуми бошланди
Минскда Ўзбекистон ва Беларус ҳудудларининг III форуми иш бошлади. Томонлар савдо, саноат кооперацияси ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Минскда “Ҳудудлар кооперацияси — Беларусь ва Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигининг драйвери” мавзусида Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудларининг III форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Беларусь ҳукумати матбуот хизмати
хабар берди.
Ялпи мажлис очилишида Беларусь бош вазири ўринбосари Юрий Шулейко ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев иштирок этмоқда.
Шулейконинг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги тизимли ҳамкорлик ўзаро савдонинг барқарор ўсишини таъминламоқда. Унинг сўзларига кўра, сўнгги 10 йилда товар айирбошлаш ҳажми 13 баробардан зиёд ошган, жорий йилнинг 5 ойида эса қарийб 40 фоизга ўсган.
“Ишончим комилки, бу йил биз товар айирбошлашнинг тарихий чегарасини босиб ўтамиз ва у 1 миллиард доллардан ошади”, — деди у.
Беларусь ва Ўзбекистон президентлари яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйган. Шулейко ҳудудлар ўртасида 30 та келишув мавжудлигини, форум доирасида яна 12 та ҳужжат имзоланиши мумкинлигини билдирди.
Томонлар қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, енгил саноат, агросаноат, ёғочни қайта ишлаш ва мебель ишлаб чиқариш соҳаларида кооперацияни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилмоқда.
Жамшид Ходжаев форумни икки давлат иқтисодий ҳамкорлигининг энг самарали майдонларидан бири деб атади.
Унинг сўзларига кўра, бу майдонда ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилмоқда, келишувлар эса реал инвестициялар ва қўшма ишлаб чиқаришларга айланмоқда.
Ходжаев Беларус Ўзбекистоннинг асосий стратегик шерикларидан бири бўлиб қолишини таъкидлади. Ўтган йил якуни бўйича товар айирбошлаш 25 фоизга ошган ва 1 миллиард долларга яқинлашган.