Ўзбекистон ва Беларусь озиқ-овқат савдосини 1 млрд долларга етказиш режасини имзолади

© Минсельхозпрод БеларусиУзбекистан и Беларусь подписали план по доведению торговли продовольствием до $1 млрд.
Узбекистан и Беларусь подписали план по доведению торговли продовольствием до $1 млрд. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Oбуна бўлиш
Томонлар 2030 йилгача озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги хомашёси бўйича ўзаро товар айирбошлашни ошириш режасини имзолади.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь 2030 йилгача озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда қишлоқ хўжалиги хомашёси бўйича товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишга қаратилган чора-тадбирлар режасини имзолади. Бу ҳақда Беларусь Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори Ориф Бўтаев бошчилигидаги делегациянинг Беларусь қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири ўринбосари Александр Яковчиц билан учрашувида имзоланди.
Ҳужжатда экспорт ҳажмини ошириш, Беларусь универсал товар биржаси механизмларидан фойдаланиш ва агросаноат соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш чоралари белгиланган.
Таъкидланишича, 2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида Беларусь маҳсулотларининг Ўзбекистонга экспорти қарийб 50 фоизга ошган. Гўшт ва сут маҳсулотлари етказиб бериш эса бир неча баробар кўпайган.
Учрашувда Тошкент вилоятида тўлиқ циклли парранда гўшти ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича йирик инвестиция лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди.
Беларусь томони ҳамкорлик амалий босқичга ўтаётганини, асосий эътибор чорвачилик, деҳқончилик ва агросаноат мажмуасининг бошқа йўналишларини комплекс ривожлантиришга қаратилаётганини қайд этди.
Ўзбекистон томони эса икки мамлакат ўртасида ҳали ишга солинмаган катта салоҳият борлигини таъкидлади.
Томонлар агросаноат соҳасидаги интеграцияни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди. Минскда Беларусь ва Ўзбекистон ҳудудларининг III форуми доирасида агросаноат соҳасида яна бир меморандум имзоланиши кутилмоқда.
Регионы Узбекистана и Беларуси расширяют сотрудничество в агропромышленном комплексе и медицине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлари агросаноат ва тиббиётда ҳамкорлик қилади
Янгиликлар лентаси
0