Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлари агросаноат ва тиббиётда ҳамкорлик қилади

© БелтаРегионы Узбекистана и Беларуси расширяют сотрудничество в агропромышленном комплексе и медицине
Регионы Узбекистана и Беларуси расширяют сотрудничество в агропромышленном комплексе и медицине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Oбуна бўлиш
Беларусьда Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари билан агросаноат, тиббиёт, геномика ва туризм бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Беларусь ҳудудлари Ўзбекистон вилоятлари билан агросаноат, тиббиёт, туризм ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
БЕЛТА хабарига кўра, Витебск вилояти Қашқадарё вилояти билан агросаноат соҳасида кооперацияни ривожлантиришга тайёр. Бу ҳақда Витебск вилоят ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Анжелика Никитина Қашқадарё вилояти вакиллари билан учрашув олдидан маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилда ташқи савдо айланмаси 1,6 баробар ошган. Энди томонлар агросаноат маҳсулотларини қайта ишлаш ва чорвачилик объектларида қорамол етиштириш бўйича қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ниятида.
Хусусан, Қашқадарё вилояти вакиллари Шумили туманида чорвачилик объектини ижарага олиб, қорамол боқиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Шунингдек, Лиозно, Докшицкий, Городок ва бошқа туманларда қорамол гўшти ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш режалаштирилган.
Витебск томони кабель маҳсулотлари ва енгил саноат йўналишларида ҳам лойиҳалар борлигини қайд этди. Туризм соҳасида эса икки томон ўртасида катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация ҳам амалий ташриф билан Беларусда бўлиб турибди.

Минскда делегация Беларусь президенти Ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Николай Шерстнёв билан учрашди. Томонлар инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича мулоқотларни давом эттиришга келишиб олди.

Шунингдек, Зойир Мирзаев Беларусь Миллий фанлар академияси Генетика ва цитология институти директори Людмила Макарина-Кибак билан учрашди. Мулоқотда инсон геномикаси, “Персонализациялашган тиббиёт ва генетик паспорт” тизими, шунингдек, иқлим ўзгаришига чидамли қишлоқ хўжалиги экинлари геномикаси бўйича қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
В Минске состоялась встреча делегаций Министерства занятости и сокращения бедности Узбекистана и Министерства труда и социальной защиты Беларуси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2026
Ўзбекистон ва Беларусь меҳнат бозори бўйича идоралараро битим тайёрлаши мумкин
Янгиликлар лентаси
0