https://sputniknews.uz/20260702/uzbekistan-belarus-mehnat-bozor-bitim-58758324.html
Ўзбекистон ва Беларусь меҳнат бозори бўйича идоралараро битим тайёрлаши мумкин
Ўзбекистон ва Беларусь меҳнат бозори бўйича идоралараро битим тайёрлаши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Минскда Ўзбекистон ва Беларус меҳнат вазирликлари делегациялари учрашди. Томонлар бандлик, меҳнат инспекцияси, меҳнатни нормалаштириш ва идоралараро битим тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди.
2026-07-02T11:36+0500
2026-07-02T11:36+0500
2026-07-02T11:36+0500
миграция
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
ўзбекистон
ҳамкорлик
минск
мдҳ
беларусь
мигрантлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/02/58749657_0:113:1200:788_1920x0_80_0_0_eeacdaf17a6702fa93eceecde9649420.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Минскда Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Беларусь Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув МДҲ Ижроия қўмитаси кўмагида ташкил этилди.Ўзбекистон делегациясига камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жўраев бошчилик қилди. Беларусь томони меҳнат муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва инспекциялаш, меҳнат бозори ва аҳоли бандлиги, кадрлар диагностикаси, меҳнатни нормалаштириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ўз тажрибасини тақдим этди.Томонлар меҳнат ва аҳоли бандлиги, шунингдек, меҳнатни нормалаштириш масалалари бўйича ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканини билдирди.Ташриф якунларига кўра, икки томонлама идоралараро битим тузиш масаласини ишлаб чиқиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
https://sputniknews.uz/20260701/uzbekistan-cis-mehnat-migratsiya-hamkorlik-58728472.html
ўзбекистон
минск
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/02/58749657_0:0:1200:900_1920x0_80_0_0_a471e9b64e3a110eebe3a55f53e1996c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, ўзбекистон, ҳамкорлик, минск, мдҳ, беларусь, мигрантлар
миграция, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, ўзбекистон, ҳамкорлик, минск, мдҳ, беларусь, мигрантлар
Ўзбекистон ва Беларусь меҳнат бозори бўйича идоралараро битим тайёрлаши мумкин
Ўзбекистон ва Беларусь меҳнат вазирликлари делегациялари бандлик, меҳнат инспекцияси ва меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Минскда Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Беларусь Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув МДҲ Ижроия қўмитаси кўмагида
ташкил этилди.
Ўзбекистон делегациясига камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жўраев бошчилик қилди.
Беларусь томони меҳнат муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва инспекциялаш, меҳнат бозори ва аҳоли бандлиги, кадрлар диагностикаси, меҳнатни нормалаштириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ўз тажрибасини тақдим этди.
Ўзбекистон вакиллари Беларусь Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмаси, Давлат меҳнат инспекцияси департаменти, Меҳнат илмий-тадқиқот институти ва вазирликка қарашли бошқа муассасалар фаолияти билан танишди.
Томонлар меҳнат ва аҳоли бандлиги, шунингдек, меҳнатни нормалаштириш масалалари бўйича ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Ташриф якунларига кўра, икки томонлама идоралараро битим тузиш масаласини ишлаб чиқиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.