Ўзбекистон захираларидаги олтин қиймати пасайди — резервлар 6,8 млрд долларга қисқарди

Oбуна бўлиш
1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 63,76 млрд долларни ташкил этди. Бир ойда кўрсаткич 6,8 млрд долларга камайди.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 63,76 млрд долларни ташкил этди.
Бу 1 июнь ҳолатига нисбатан 6,8 млрд долларга кам. Захиралар пасайишига асосан жаҳон бозорида олтин нархининг арзонлашиши таъсир кўрсатган.
Захиралар таркибидаги олтин қиймати 61,4 млрд доллардан 55,75 млрд долларга тушди. Шу билан бирга, олтиннинг жисмоний ҳажми 13,6 млн трой унциядан 13,88 млн трой унцияга ошган.
Ҳозирда умумий халқаро захираларнинг қарийб 87,4 фоизини олтин ташкил этмоқда. Қолган қисми хорижий валюта захиралари ва бошқа резерв активлар ҳиссасига тўғри келади.
Батафсил - Sputnik Ўзбекистон инфографикасида
Янгиликлар лентаси
0