Ўзбекистон ТИВ раҳбари Озарбайжон, Жазоир ва Гвинея-Бисау вакиллари билан мулоқот қилди

© Baxtiyor Saidov/TelegramБахтиёр Саидов провел переговоры с представителями Азербайджана, Алжира и Гвинеи-Бисау
Бахтиёр Саидов провел переговоры с представителями Азербайджана, Алжира и Гвинеи-Бисау - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2026
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Саидов Озарбайжон элчиси билан хайрлашув учрашуви ўтказди, Жазоирнинг янги элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди ва Гвинея-Бисау ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бир қатор дипломатик учрашув ва мулоқотлар ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
ТИВ раҳбари мамлакатимизда дипломатик фаолиятини якунлаётган Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Гусейн Гулиев билан хайрлашув учрашувини ўтказди. Унинг Ўзбекистон–Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси қайд этилди.
© Baxtiyor Saidov/TelegramБахтиёр Саидов провел переговоры с представителями Азербайджана, Алжира и Гвинеи-Бисау
Бахтиёр Саидов провел переговоры с представителями Азербайджана, Алжира и Гвинеи-Бисау - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2026
Бахтиёр Саидов провел переговоры с представителями Азербайджана, Алжира и Гвинеи-Бисау
Шунингдек, Саидов Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Жамила Ашурдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Учрашувда жорий йил июнь ойида Жазоирга амалга оширилган расмий ташриф якунлари, савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Гвинея-Бисау ташқи ишлар, халқаро ҳамкорлик ва жамиятлар вазири Фатумата Жау билан телефон орқали мулоқот қилди.
Томонлар икки давлат ўртасида сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувлар механизмини шакллантириш, шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш ҳамда БМТ ва Қўшилмаслик ҳаракати доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
Глава МИД Узбекистана принял копии верительных грамот от нового посла Кувейта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2026
Саидов Кувайт элчисини қабул қилди, ТИВда Сингапур, Эрон ва Ўмон билан мулоқотлар ўтди
Янгиликлар лентаси
0