Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Беш ойда Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан савдо айланмаси қарийб 9 млрд долларга етди

Oбуна бўлиш
2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан савдо айланмаси 8,96 млрд долларни ташкил этди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,8 млрд долларни ташкил этди.
Шундан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари билан савдо айланмаси 8,96 млрд долларга етди. Бу Ўзбекистон умумий ташқи савдосининг қарийб 27,3 фоизига тенг.
Ҳисобот даврида Ўзбекистон экспорти 12,6 млрд долларни ташкил қилди. ЕОИИ давлатларига экспорт ҳажми эса 2,9 млрд долларга етди.
Импорт ҳажми 20,1 млрд долларни ташкил этди. Шундан 6,07 млрд доллари ЕОИИ давлатлари ҳиссасига тўғри келди.
Мазкур даврда Ўзбекистон жаҳоннинг 185 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0