https://sputniknews.uz/20260708/usa-iran-zarba-58894634.html
АҚШ Эронга зарба берди, Теҳрон Баҳрайн ва Кувайтдаги базаларга ҳужум қилди
АҚШ Эронга зарба берди, Теҳрон Баҳрайн ва Кувайтдаги базаларга ҳужум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳурмуз бўғозида тижорат кемаларига ҳужумлар ортидан АҚШ Эронда 80 дан зиёд нишонга зарба берди. Теҳрон буни келишув бузилиши деб атаб, Баҳрайн ва Қувайтдаги АҚШ объектларига жавоб зарбалари берилганини билдирди.
2026-07-08T10:46+0500
2026-07-08T10:46+0500
2026-07-09T10:10+0500
ақш – эрон можароси
дунё янгиликлари
саудия арабистони
дунёда
кувайт
баҳрайн
эрон
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1b/58636883_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_e73a09bb5b873dcd33668637f7ca4c3f.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ҳўрмуз бўғозида тижорат кемаларига ҳужумлар ортидан АҚШ Эрондаги ҳарбий объектларга янги зарбалар берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) операция Эроннинг бўғоздан ўтаётган учта тижорат кемасига қарши ҳаракатларига жавобан ўтказилганини билдирди.Хабарларга кўра, Қатарга тегишли LNG танкерига дрон урилган, Саудия байроғи остидаги нефть танкери ҳам зарар кўрган. Эрон эса айбловларни рад этиб, кемалар Эрон билан мувофиқлаштирилмаган йўналишлардан фойдалангани учун хавфга дуч келганини билдирган.CENTCOM баёнотида АҚШ кучлари Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, қўмондонлик ва назорат тармоқлари, қирғоқ радарлари, кемаларга қарши ракета имкониятлари ҳамда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига тегишли кичик катерларга зарба бергани айтилди.АҚШ томони бу зарбалардан мақсад Эронни Ҳўрмуз бўғозида тижорат кемаларига таҳдид қилиш имкониятидан маҳрум этиш эканини таъкидлади. CENTCOM Эрон ҳаракатларини “асоссиз ва хавфли” деб атаб, улар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга зид эканини билдирди.Теҳрон эса АҚШ зарбаларини “тажовуз” ва томонлар ўртасидаги ўзаро англашув меморандумини бузиш деб баҳолади. Эрон ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон оқибатлар учун жавобгар бўлишини билдириб, мамлакат миллий хавфсизлик ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришини маълум қилди.Шундан сўнг Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) Баҳрайн ва Кувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларига дрон ва ракеталар билан зарба берилганини даъво қилди. Кувайт армияси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари “душман ракета ва дрон ҳужумлари”га қарши ишлаётганини билдирди. Баҳрайнда ҳам сиреналар янграгани хабар қилинди.Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф АҚШни босим ва шантажда айблаб, “Биз таслим бўлмаймиз”, деб ёзди. Вашингтон эса зарбаларни Ҳўрмуз бўғозидаги кемалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган жавоб чораси сифатида изоҳламоқда.
https://sputniknews.uz/20260627/eron-aqshning-bir-necha-harbiy-bazalariga-zarba-berdi-58633901.html
саудия арабистони
кувайт
баҳрайн
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1b/58636883_161:0:1121:720_1920x0_80_0_0_ea4022e564e7830494b86018b2f25615.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш – эрон можароси, дунё янгиликлари, саудия арабистони, дунёда, кувайт, баҳрайн, эрон, ақш
ақш – эрон можароси, дунё янгиликлари, саудия арабистони, дунёда, кувайт, баҳрайн, эрон, ақш
АҚШ Эронга зарба берди, Теҳрон Баҳрайн ва Кувайтдаги базаларга ҳужум қилди
10:46 08.07.2026 (янгиланди: 10:10 09.07.2026) Ҳўрмуз бўғозида учта тижорат кемасига ҳужумдан сўнг АҚШ Эронда 80 дан ортиқ нишонга зарба берди. Теҳрон эса Баҳрайн ва Қувайтдаги АҚШ объектларига ҳужум қилганини билдирди
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ҳўрмуз бўғозида тижорат кемаларига ҳужумлар ортидан АҚШ Эрондаги ҳарбий объектларга янги зарбалар берди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) операция Эроннинг бўғоздан ўтаётган учта тижорат кемасига қарши ҳаракатларига жавобан ўтказилганини билдирди.
Хабарларга кўра, Қатарга тегишли LNG танкерига дрон урилган, Саудия байроғи остидаги нефть танкери ҳам зарар кўрган. Эрон эса айбловларни рад этиб, кемалар Эрон билан мувофиқлаштирилмаган йўналишлардан фойдалангани учун хавфга дуч келганини билдирган.
CENTCOM баёнотида АҚШ кучлари Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, қўмондонлик ва назорат тармоқлари, қирғоқ радарлари, кемаларга қарши ракета имкониятлари ҳамда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига тегишли кичик катерларга зарба бергани айтилди.
Қўмондонликка кўра, “80 тадан ортиқ нишон” юқори аниқликдаги ўқ-дорилар билан урилган, улар орасида бўғоз ва унинг атрофидаги 60 тадан зиёд кичик катер ҳам бор.
АҚШ томони бу зарбалардан мақсад Эронни Ҳўрмуз бўғозида тижорат кемаларига таҳдид қилиш имкониятидан маҳрум этиш эканини таъкидлади. CENTCOM Эрон ҳаракатларини “асоссиз ва хавфли” деб атаб, улар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга зид эканини билдирди.
Теҳрон эса АҚШ зарбаларини “тажовуз” ва томонлар ўртасидаги ўзаро англашув меморандумини бузиш деб баҳолади. Эрон ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон оқибатлар учун жавобгар бўлишини билдириб, мамлакат миллий хавфсизлик ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришини маълум қилди.
Шундан сўнг Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) Баҳрайн ва Кувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларига дрон ва ракеталар билан зарба берилганини даъво қилди.
IRGC баёнотида Баҳрайндаги АҚШ 5-денгиз флоти объектлари ва Қувайтдаги Али ас-Салем авиабазаси нишонга олингани айтилди. Шунингдек, Эрон томони АҚШнинг MQ-9 дрони уриб туширилганини маълум қилди.
Кувайт армияси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари “душман ракета ва дрон ҳужумлари”га қарши ишлаётганини билдирди. Баҳрайнда ҳам сиреналар янграгани хабар қилинди.
Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф АҚШни босим ва шантажда айблаб, “Биз таслим бўлмаймиз”, деб ёзди. Вашингтон эса зарбаларни Ҳўрмуз бўғозидаги кемалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган жавоб чораси сифатида изоҳламоқда.