Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига зарба берди

© AP Photo / Vahid SalemiИранские ракеты в Тегеране, архивное фото
Иранские ракеты в Тегеране, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2026
Oбуна бўлиш
АҚШнинг Эрон қирғоқларига зарбасига жавобан Эрон АҚШ ҳарбий базалдарини нишонга олди.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Эрон Қуролли кучлари Яқин Шарқдаги бир нечта АҚШ ҳарбий базаларига зарба берди. Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситалари маълум қилмоқда.
"АҚШнинг Эрон қирғоқларига уюштирилган зарбасидан сўнг Ислом инқилоби қўриқчилари (ИИҚК) корпуси денгиз кучлари минтақадаги АҚШ армияси позицияларига зарба берди", - дейилади Эрон томони хабарида.
ИИҚК маълум қилшига кўра, Исломобод меморандумининг 5-бандига кўра, Ҳормуз бўғозидаги ўтишни назорат қилиш Эрон Ислом Республикаси билан биргаликда амалга оширилади; аммо, Қўшма Штатлар турли томонларнинг провокацияси орқали ушбу мажбуриятни бузишга уринган, бунга тегишли равишда жавоб берилган ва шундай қилишда давом этади. Агар тажовуз такрорланса, бизнинг жавобимиз янада кенгроқ бўлади.
Эрон ва АҚШ 18 июнь куни онлайн ўзаро англашув меморандумини имзолаган эди. Унда барча жабҳаларда, жумладан, Ливандаги Исроил операциясида сулҳ тузиш талаб қилинади ва денгиз блокадасини бекор қилиш ва Ҳормуз бўғози орқали юк ташишни тиклаш учун муддат белгиланади.
Бундан ташқари, Эрон ядровий қурол ишлаб чиқармасликка ваъда беради ва унинг ядровий дастури масаласи алоҳида келишув билан ҳал қилиниши керак. Томонлар бу масала бўйича 60 кун ичида музокаралар олиб боришади. Теҳрон учун натижа санкцияларнинг бекор қилиниши бўлиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0