Самарқандда ўтадиган сув тежаш бўйича Бутунжаҳон форумига БМТ мақоми берилади

© Центр устойчивого развития в водной сфереВсемирному форуму по водосбережению в Самарканде будет присвоен статус ООН
Всемирному форуму по водосбережению в Самарканде будет присвоен статус ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2026
Oбуна бўлиш
БМТ Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган сув тежаш бўйича Бутунжаҳон форумига мақом бериш таклифини қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Нью-Йоркда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош котибининг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Ли Сзюнхуа билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Сув соҳасида барқарор ривожланиш маркази матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқотда сув хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида Ўзбекистон билан шерикликни янги босқичга олиб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Ли Сзюнхуа Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббус — Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган сув тежаш бўйича Бутунжаҳон форумига БМТ мақомини бериш таклифини қўллаб-қувватлади.
Шунингдек, у форумни глобал миқёсдаги доимий платформага айлантириш ғоясини маъқуллаб, БМТ томони мазкур тадбирни юқори даражада ташкил этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишини билдирди.
Самарқанддаги форум сув тежаш технологиялари, сув хавфсизлиги, инновацион ечимлар ва барқарор ривожланиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
БМТ мақоми форумнинг халқаро нуфузини ошириши, унга кўпроқ давлатлар, халқаро ташкилотлар, экспертлар ва донор институтларини жалб этиш имконини бериши кутилмоқда.
АБР высоко оценивает реформы, реализуемые в Узбекистане в сфере водного хозяйства - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
ОТБ Ўзбекистоннинг сув хўжалигидаги ислоҳотларини юқори баҳолади
Янгиликлар лентаси
0