https://sputniknews.uz/20260630/adb-uzbekistan-suv-xojalik-islohotlar-baho-58696525.html
ОТБ Ўзбекистоннинг сув хўжалигидаги ислоҳотларини юқори баҳолади
ОТБ Ўзбекистоннинг сув хўжалигидаги ислоҳотларини юқори баҳолади
Sputnik Ўзбекистон
ОТБ Ўзбекистоннинг сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларини юқори баҳолади. Банк вакили мамлакат сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва ресурслардан самарали фойдаланишда сезиларли ютуқларга эришаётганини таъкидлади.
2026-06-30T12:26+0500
2026-06-30T12:26+0500
2026-06-30T14:17+0500
жамият
сув
осиё тараққиёт банки (отб)
ўзбекистон
марказий осиё
қорақалпоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1e/58695438_0:23:1560:901_1920x0_80_0_0_1acb85909494a4ec8c5a192f8bf8cb2a.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон ҳукуматининг сув хўжалиги соҳасида амалга ошираётган ислоҳотларини юқори баҳолайди. Бу ҳақда ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа ходими Баҳодир Рўзихўжаев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Бу ҳақда Рўзихўжаев Тошкентда ўтаётган Ўзбекистонда сув соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган Экспертлар кенгашининг I йиғилишида айтиб ўтди. Тадбирда халқаро ташкилотлар, Россия ва Германия вакиллари, ОТБ мутахассислари ҳамда тадқиқот институтлари иштирок этмоқда.Унинг айтишича, Ўзбекистон сув ресурсларини бошқаришда замонавий интеграциялашган ёндашувга ўтиш бўйича сезиларли ютуқларга эришди.Унинг таъкидлашича, бундай ташаббуслар минтақада умумий сув манбаларидан оқилона фойдаланиш учун муҳим аҳамиятга эга.
https://sputniknews.uz/20260615/mdu-ozbekiston-suv-58344064.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1e/58695438_164:0:1396:924_1920x0_80_0_0_3c43b147cc4a1910bb82803fbb6b0426.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, сув, осиё тараққиёт банки (отб), ўзбекистон, марказий осиё, қорақалпоғистон
жамият, сув, осиё тараққиёт банки (отб), ўзбекистон, марказий осиё, қорақалпоғистон
ОТБ Ўзбекистоннинг сув хўжалигидаги ислоҳотларини юқори баҳолади
12:26 30.06.2026 (янгиланди: 14:17 30.06.2026) ОТБ Ўзбекистон сув ресурсларини бошқаришда замонавий ёндашувга ўтаётгани ва сув тежовчи технологияларни жорий этаётганини таъкидлади
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон ҳукуматининг сув хўжалиги соҳасида амалга ошираётган ислоҳотларини юқори баҳолайди. Бу ҳақда ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа ходими Баҳодир Рўзихўжаев маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бу ҳақда Рўзихўжаев Тошкентда ўтаётган Ўзбекистонда сув соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган Экспертлар кенгашининг I йиғилишида айтиб ўтди. Тадбирда халқаро ташкилотлар, Россия ва Германия вакиллари, ОТБ мутахассислари ҳамда тадқиқот институтлари иштирок этмоқда.
Унинг айтишича, Ўзбекистон сув ресурсларини бошқаришда замонавий интеграциялашган ёндашувга ўтиш бўйича сезиларли ютуқларга эришди.
“Мамлакат сув тежовчи технологияларни жорий этиш, ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича етакчи ўринларни эгалламоқда. Минтақавий даражада ОТБ Қорақалпоғистон сув йўналиши каби ташаббуслар орқали соҳани мустаҳкамлашни қўллаб-қувватламоқда. Бу платформа Марказий Осиё давлатлари ўртасида мулоқотни кучайтириш, билим алмашиш ва трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш бўйича муваффақиятли ёндашувларни илгари суришга хизмат қилади”, — деди Рўзихўжаев.
Унинг таъкидлашича, бундай ташаббуслар минтақада умумий сув манбаларидан оқилона фойдаланиш учун муҳим аҳамиятга эга.
“Бу эса умумий дарё ҳавзаларида сув ресурсларидан барқарор фойдаланишни таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади”, — деди у.